Жамоат транспортида кунлик “план” бекор қилинади
Президент қарорига кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида автобусда йўловчи ташиш фаолияти брутто-шартнома тизимига ўтказилиб, автоматлаштирилган диспетчерлик хизматлари ташкил этилади. Пойтахт учун мингта (шундан 200 таси 18 метрли), Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун мингта автобус сотиб олинмоқда.
“Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори имзоланди.
Қарорга кўра:
- шаҳар автобус йўналишларида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизими босқичма-босқич жорий этилади;
- ташувчилар билан ҳисоб-китоблар босиб ўтилган йўл ва сифат мезонлари асосида амалга оширилади;
- йўлкира ҳақини кунлик йиғиш режа-топшириғини белгилаш амалиёти бекор қилинади;
- ташувчилар томонидан йўналиш кўрсаткичлари бажарилишини мониторинг қилиш, бажарилган иш ҳажми ва сифатини аниқлаш ҳамда баҳолаш, йўлкира ҳақи тўланишини ва кўрсатилган хизматлар сифатини назорат қилиш учун автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви ва назорат тизими ташкил этилади.
Шаҳарларда автобус йўналишларининг янги тармоғи жорий этилиши, автоматлаштирилган тўлов тизими ва автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати:
- 2023 йил 1 мартгача – Тошкент шаҳрида;
- 2023 йил 1 августгача – Андижон, Самарқанд, Наманган, Қарши ва Урганч шаҳарларида;
- 2024 йил 1 июнгача – Нукус шаҳри ва бошқа вилоятлар марказларида йўлга қўйилади.
Йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизими:
- 2023 йил 15 апрелдан – Тошкент шаҳрида;
- 2024 йил 1 январдан – Андижон, Самарқанд, Наманган, Қарши ва Урганч шаҳарларида;
- 2024 йил 1 июндан – Нукус шаҳри ва бошқа вилоятлар марказларида ишга туширилади.
Маълум қилинишича:
- Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 та 18 метрли ва 500 та 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобуслар ҳамда 300 та 12 метрли электробуслар
- Нукус шаҳри ва вилоят марказлари жамоат транспорти учун жами 1000 та табиий газда ишлайдиган автобусларни харид қилиш бўйича келишувларга эришилган.
Аввалроқ Kun.uz бу келишувлар Хитой компаниялари билан тузилгани ва бошқа айрим тафсилотлар ҳақида маълумот берганди.
Мавзуга оид
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
09:26 / 13.11.2024