Ўзбекистон | 23:35 / 17.02.2023
7094
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон маълумотларнинг очиқлиги рейтингида 40-ўринни эгаллади 

Ўзбекистон бу рейтингда Россия, Қозоғистондан ҳам олдинда. 

Фото: Getty Images

Ўзбекистон статистика маълумотлар очиқлиги рейтингида 40-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Open Data Watch ташкилоти хабар берди. 

Ўзбекистон бу рейтингда 66 балл тўплаган. 

Очиқ маълумотлар рейтинги (Open Data Inventory, ODIN) мамлакатнинг статистик маълумотлари қанчалик тўлиқлигини ва уларнинг халқаро очиқлик стандартларига мос келишини баҳолайди. 

Таққослаш учун, ушбу рейтингда Қирғизистон 51 балл билан 89-, Қозоғистон 64 балл билан 48-, Тожикистон 42 балл билан 120-, Россия 61 балл билан 52-, АҚШ 71 балл билан 22-ўринни эгаллаган. Биринчи ўринда Сингапур, иккинчи ўринда Дания ва Финландия жойлашган. 

Туркманистон 1 балл билан сўнгги – 192-ўринда қайд этилган. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид