Ўзбекистон ичидаги арзон парвозлар март ойидан бошланмаслиги мумкин
Маҳаллий лоукостер сифатида ташкил этилган Silk Avia'нинг биринчи учта самолёти келиши бир неча ойга кечикиб кетди. Натижада президент қарорида белгиланган топшириқ – 2023 йил март ойидан 6 та янги маҳаллий йўналишда мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш ҳақидаги банд ижроси ўз вақтида таъминланмаслиги мумкин.
“Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорига асосан, 2023 йил март ойидан бошлаб 6 та янги маҳаллий йўналишда мунтазам парвозлар йўлга қўйилиши керак.
Kun.uz транспорт вазирининг матбуот котиби Наврўз Ашурматовдан олган маълумотга кўра, қарорда кўрсатиб ўтилган йўналишлардаги қатновларни янги ташкил этилган Silk Avia компанияси амалга оширади, лекин маҳаллий лоукостернинг самолётлари ҳали олиб келинмаган.
“Ҳозирда авиакомпаниянинг илк самолётларини Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ишлар олиб борилмоқда”, – деди вазирлик вакили.
Uzbekistan Airports (Silk Avia'нинг таъсисчиси) матбуот хизмати ходими Аҳмаджон Орифжонов ҳам самолётлар келтирилмаганини тасдиқлади.
“Режамиз бўйича шу йил 1-чорагида парвозлар бошланиши керак эди, бу бўйича аниқ вақтни белгиламаган эдик. Чунки самолётлар ҳали келмаганди. Парвозлар учун Silk Avia компанияси тайёр, аммо унинг самолётлари йўқ ҳали.
Ҳозир 2 та самолёт Таиландда турибди, Таиланднинг Транспорт вазирлиги ҳаво кемаларини олиб кетиш бўйича ҳозиргача рухсат бермаган. Биринчиси тестдан ўтган, иккинчиси жараёнда, олдинма-кейин келишини кутяпмиз. Ушланиб қолгани учун 2 та самолёт бирданига келишини тахмин қиляпмиз.
Uzbekistan Airports бошқарув раиси мана шу самолётлар масаласи юзасидан Сингапур орқали Таиландга учиб кетганди. Келиши билан янгилик бўлса, бу борадаги маълумотлар эълон қилинади”, – деди у.
Орифжоновнинг қўшимча қилишича, қарорда келтирилган йўналишлардаги қатновларнинг авиачипталари нархи, аввалроқ Kun.uz ёзганидек, 180 минг сўмдан бошланади. Авиакомпания учта асосий тариф асосида ишлайди.
Ҳозирча бу йўналишларда ҳафтасига нечта парвоз амалга оширилиши маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, қарорда март ойидан бошланиши кўзда тутилган йўналишлар қуйидагилар: Самарқанд – Нукус, Самарқанд – Мўйноқ, Самарқанд – Термиз, Бухоро – Термиз, Наманган – Термиз, Наманган – Нукус.
Ўтган йили октябрда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Silk Avia'нинг биринчи 3 та самолёти 2022 йил охиригача келишини айтганди.
Uzbekistan Airports раиси Раъно Жўраева ҳам буни тасдиқлаб, 2023 йилда қўшимча яна 3 та самолёт келтирилишини маълум қилганди.
Янги авиакомпания Франция ва Италияда ишлаб чиқариладиган турбовинтли АТR 72-600 самолётларидан фойдаланиши, бу ҳаво кемалари Airbus A320'га қараганда 4 баробар камроқ ёқилғи сарфлаши маълум қилинган.
Silk Avia дастлабки 3 йил ичида 12 та самолёт олиб, 54 та йўналишда ҳафтасига 216 та парвозни амалга оширишни режа қилмоқда.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қозоғистондан ерости қувури орқали Ўзбекистонга бензин ташиган шахслар ушланди
Ўзбекистон | 19:13
-
Apple яна дунёнинг энг қиммат брендлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади
Жаҳон | 18:36
-
Тухум етиштириш кооперацияси учун 50 миллион доллар йўналтирилади
Ўзбекистон | 18:35
-
Ўзбекистон 2024 йилда газ импортини 2,4 баробарга оширди
Иқтисодиёт | 18:08
Мавзуга оид
18:15 / 17.01.2025
Туркияда сохта олтиннинг янги тури тарқалди
11:58 / 15.01.2025
Туристик кластер мақомини олиш тартиби тасдиқланди
10:55 / 10.01.2025
Тоғли ҳудудларда туризм мажмуаларини ташкил этишга 500 млн доллар инвестиция жалб қилинади
16:46 / 07.01.2025