Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги зилзилалар ҳудудида 341 киши ҳибсга олинди
Зилзила ҳудудида ўтказилган терговлар чоғида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 341 кишини ҳибсга олди.
Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳридаги зилзиладан вайрон бўлган биноларни қуришда йўл қўйилган қоидабузарликлар тергови доирасида 160 нафар гумондор қўлга олинди. Шунингдек, зилзила ҳудудида ўғирлик, талончилик иши бўйича қўлга олинганлар сони 181 нафарга етди. Бу ҳақда TRT хабар берди.
Бош прокуратура томонидан 11 вилоятда зилзила оқибатида вайрон бўлган биноларни қуриш билан боғлиқ қоидабузарликлар доирасида 564 нафар гумондорнинг жавобгарлиги аниқланди. Улардан 18 киши ҳибсда сақланмоқда, 11 нафар гумонланувчининг ўлгани аниқланган. Тергов жараёнида 6 нафар гумонланувчи хорижда экани маълум бўлган, 62 нафар гумонланувчи кўрсатма берганидан кейин қўйиб юборилган.
Вилоятларда содир этилган ўғирлик, талончилик ва фирибгарлик ҳолатлари бўйича 181 нафар гумондор қўлга олинган. Умумий ҳисобда, бу жиноятларга боғлиқ 351 та ҳодиса юзасидан 282 нафар гумондор аниқланган. Ушбу гумондорларнинг 181 нафари ҳибсга олинган, 35 нафари эса суд назоратига олинган.
Аввалроқ, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған зилзила ҳудудида ўғрилик, талончилик билан шуғулланаётганлари жазолашга ваъда бериб: «Биз фавқулодда ҳолат эълон қилдик. Бу шуни англатадики, бундан буён талончилик ёки одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар давлатнинг мустаҳкам қўли елкасида эканини билиши керак», деган эди.
Мавзуга оид
10:39 / 02.05.2026
Жиноятни босди-босди қилиб беришини айтиб пул олган ИИБ ходими ушланди
16:20 / 29.04.2026
Деновда «Шакки» лақабли зўравон бир йигитни уриб ўлдиргани айтилмоқда
10:04 / 10.03.2026
Икки ойда 45 та жиноий гуруҳ фош этилди
19:27 / 09.02.2026