Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона ва Андижонда ер силкиниши қайд этилди
Фарғона ва Андижонда Тожикистонда юз берган зилзила кучи сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилмоқда.
23 февраль куни Тошкент вақти билан соат 16:24 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 38,2 градус шимолий кенглик; 73 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=5. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 470 км жануби-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Фарғона вилоятида 2 балл, 264 км;
- Андижон вилоятида 2 балл, 292 км.
Бундан олдин ҳам Тожикистонда юз берган зилзила Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудида сезилганди.
Тожикистонда 23 февраль куни Тошкент вақти билан соат 05:37 да содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг водий вилоятларида 4 баллгача, қолган вилоятларда 3 баллгача сезилди. Тожикистонда 4,5 ва 4,2 магнитудали яна 4 та афтершок қайд этилди.
Мавзуга оид
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
14:35 / 05.02.2026
Фарғона ва Қувасойда 175 млн долларлик агрологистика марказлари қурилади
14:02 / 05.02.2026
Фарғонада 4,2 млрд долларлик лойиҳалар ишга туширилади
18:19 / 04.02.2026