Жаҳон | 07:32 / 27.02.2023
22274
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистонда иккита зилзила содир бўлди
Қирғизистонда 4,4 ва 4,3 магнитудали иккита зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
27 февраль куни Тошкент вақти билан соат 02:42 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 42 градус шимолий кенглик; 79,7 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=4,4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 875 км шимоли-шарқда.
Бундан ташқари, Тошкент вақти билан соат 04:58 да Қирғизистонда яна бир зилзила содир бўлган.
Зилзила координаталари: 41,72 градус шимолий кенглик; 74,64 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 454 км шимоли-шарқда.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024