Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантлар учун «назорат остида қолиш» режими жорий этилади
Бу режим судда иштирок этиш учун вақтинча ҳибсда сақланаётган ёки жазони ўтаётган мигрантларга нисбатан жорий этилиши режалаштирилган.
Россия Федерациясида мигрантлар учун «назорат остида қолиш» режими жорий этилади. Бу «Хорижий фуқароларнинг Россия Федерациясига кириш ва қолиш шартлари тўғрисида»ги федерал қонун лойиҳасида кўзда тутилган. Ҳужжат матни интернетда эълон қилинди.
Ушбу режим Россияда қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган, аммо мавжуд шароит, масалан, судда иштирок этиш учун вақтинча ҳибсда сақланаётган ёки жазони ўтаётган мигрантларга нисбатан жорий этилиши режалаштирилган.
Натижада, Россияни тарк этишга мажбур, аммо қонуний равишда мамлакатда вақтинча қолаётган чет эл фуқаролари Ички ишлар вазирлигининг қаттиқ назоратига олинади.
Биринчидан, бундай шахслар доимий равишда яшаш жойи ҳақида Ички ишлар вазирлигига хабар бериши керак, шу жумладан, агар шахсан келиш имкони бўлмаса, геолокация белгиси билан фотосурат юбориш орқали.
Бундан ташқари, улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг розилигисиз яшаш жойини ўзгартира олмайди.
Ҳозир қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтмоқда. Унинг тўлиқ кучга кириши 2024 йил 1 январдан режалаштирилган, бироқ айрим қоидалар амалдаги қонунчилик нормаларига ўзгартиришлар киритиш шаклида пайдо бўлиши мумкин.
Россияда мигрантлар устидан назоратни кучайтириш тенденцияси давом этмоқда.
2022 йил январида Россия ТИВ иммиграция қонунчилигини кучайтиришни, жамоат тартибини бузган хорижликларни мамлакатдан депортация қилишни таклиф этди. Бу таклиф мигрантлар иштирокидаги можароларнинг кўпайиши билан боғлиқ эди.
2022 йил феврал ойида Россиянинг айрим ҳудудларида мигрантлар учун савдо, умумий овқатланиш, жамоат транспорти, жумладан, таксида ишлашга рухсат бермайдиган янги тақиқлар жорий этилди.
Шу билан бирга, Давлат Думаси янги қонун қабул қилди, унга кўра Россия фуқаролигини армияда бир йил хизмат қилгандан кейин олиш мумкин бўлди. Бу Россия билан Украина урушида ҳарбий хизматчиларнинг етишмаслиги билан изоҳланди.
Бундан ташқари, аввалроқ Россия Ички ишлар вазирлиги мигрантларни сохта никоҳлар орқали фуқароликни қонунийлаштиришига қарши курашиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиққан эди.
Мавзуга оид
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
21:39 / 22.06.2026