Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Эркин ОАВ муҳитини яратиш – пропагандага энг яхши жавоб» — Блинкен
Энтони Блинкен Россия пропагандаси жойларда кучли маҳаллий нашрлар қанчалик аҳамиятга эга бўлишини кўрсатаётганини қайд этди. У бу мавзуни президент Шавкат Мирзиёев билан ҳам муҳокама қилган.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Тошкентдаги матбуот анжуманида ташқи пропагандага қарши самарали кураш олиб боришда маҳаллий нашрлар катта ўрин тутишини қайд этди. У блогер Никита Макаренконинг Ўзбекистон Россия пропагандаси маҳаллий аҳолида шакллантирган фикрни ўзгартиришда катта босим ҳис қилаётгани, АҚШ бу борада Ўзбекистонга қандай ёрдам бериши мумкинлиги ҳақидаги саволига жавоб қайтарди.
«Ўйлашимча, бу [пропаганда] жуда ҳам кучли, фаол ва яхши таъминлаган маҳаллий ОАВнинг аҳамияти қанчалик юқорилигини кўрсатмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев билан муҳокамамизда ҳам бу ҳақда гаплашдик. Қисман Россия ёки бошқа манбалар томонидан келаётган дезинформацияга қарши туриш борасида… дастуримиз доирасида мустақил ОАВни қўллаб-қувватлаш тарафдоримиз. Ҳукумат билан бевосита муносабатларимизда биз ОАВ бемалол ишлаши учун ва мустақил овозлар пайдо бўлиши учун имкониятлар яратишга чақирамиз. Турли маълумотларнинг борлиги ва аҳолининг ўзига танлаш имкониятини яратиш ҳақида айтиб келамиз.
Дарҳақиқат, Россия бу ерда ва дунёнинг бошқа қисмларида сезилаётган жуда кучли ва мустаҳкам пропаганда ва дезинформация тизимини яратган. Ва бунга энг яхши жавоб, албатта, ҳақиқатан ҳам эркин, мустақил, очиқ ОАВ учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш, бу ҳақиқатларни одамларга етказиш ва уларга ўз қарорларини қабул қилиш имконини беради», дея Блинкеннинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51
-
“Ёшартирувчи муолажа” — вақтинчалик таскин: тери саломатлиги аслида нимага боғлиқ?
Жамият | 22:33
-
Аҳоли ташаббуслари учун майдон, экологик инспекторларнинг калтакланиши, ЙПХ ходимининг қаҳрамонлиги, Тошкентдаги UzFace тизими – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:26
-
Марснинг Ердаги энг катта парчаси 5,3 миллион долларга сотилди
Жаҳон | 22:00
Мавзуга оид

17:50
Ноширлик фаолиятига оид қонун ўзгаряпти, китобларга цензура жорий этиладими? – мутахассислар билан суҳбат

17:35 / 16.07.2025
NYT Курск областида оккупациядан кейинги ҳаёт ҳақида репортаж тайёрлади

11:40 / 16.07.2025
Ахборот соҳасида назорат ва мониторинг собиқ АОКАдан Ўзкомназоратга ўтди

18:39 / 27.06.2025