Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров Деҳлидаги анжуманда украиналиклар Россияга қарши уруш бошлаганини айтиб, кулгига қолди
Россия ташқи ишлар вазири Украинадаги уруш ҳақидаги саволларга жавоб беришдан ўзини олиб қочди.
Деҳлидаги Raisina Dialogue анжумани иштирокчилари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Украинадаги уруш Россияга қарши «бошлангани» ва Россия уни тўхтатмоқчи эканлиги ҳақидаги баёнотини кулги билан қарши олди.
«Украина халқидан фойдаланган ҳолда бизга қарши уруш бошладилар ва биз уни тўхтатишга ҳаракат қиляпмиз...», деди Лавров, шундан сўнг анжуман иштирокчилари баланд овозда кулиб, қарсак чалишди.
Лавров бошловчининг уруш ҳақидаги саволларига жавоб беришдан қочиб, уларни «қўш стандартлар» деб атади.
«Шунча йиллар давомида Ироқда, Афғонистонда нималар бўлаётгани билан қизиқдингизми?», деб сўради у бошловчидан.
«[Сиз] Қўшма Штатлар Югославия, Ироқ, Ливия ва Сурияда бўлгани каби, ер юзининг исталган жойида ўз миллий манфаатларига таҳдид эълон қилиш ҳуқуқига эга эканлигига ишонасизми... ва нега уларга бу ҳақда ҳеч қандай савол бермайсиз?», деди Лавров.
Raisina Dialogue анжуманида олимлар, дипломатлар ва бутун дунё компанияларининг топ-менежерлари иштирок этади.
Мавзуга оид
19:41 / 05.05.2026
Украина Чувашияга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
21:06 / 04.05.2026
Европаликлар Россия икки йил ичида НАТО давлатига ҳужум қилишга уринишини тахмин қилмоқда
09:23 / 04.05.2026