Тбилисида «Кремлдан илҳомланилган» қонун лойиҳасига қарши намойиш. Асосий маълумотлар
Гуржистон парламенти «чет эл агентлари тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Тбилиси марказида — оммавий норозилик акциялари бошланди, полиция намойишчиларни куч билан тарқатмоқда. АҚШ қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда «Кремлдан илҳом олинган» деб ҳисобламоқда. Бу қонун Гуржистоннинг Евроиттифоққа киришига тўсқинлик қилиши мумкин.
Гуржистон парламенти 7 март куни «чет эл агентлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. «Новости-Грузия» порталига кўра, «Чет эл таъсирининг шаффофлиги тўғрисида»ги қонунга 76 депутат овоз берган, 13 депутат қарши чиққан. Бу қонун лойиҳаси Гуржистонда «чет эл агентлари» реестри пайдо бўлишини кўзда тутади, бу рўйхатдан молиялаштирилишининг 20 фоиздан ортиқ қисми хориждан бўлган жисмоний ва юридик шахслар ўрин олади.
«Чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун лойиҳасининг иккинчи варианти — «Чет эл агентларини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш жараёни — 9 март куни ўтказилади. Бу лойиҳада «чет эл агенти таъсири» мақоми хориждан молиявий ёрдам олувчи ҳар қандай жисмоний ва юридик шахсга берилиши мумкинлиги кўзда тутилган.
Бу ташаббуслар қабул қилинса, Гуржистон Евроиттифоқ аъзолигига номзод мақомини олиш ва НАТОга кириш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин.
Гуржистон парламенти «чет эл агентлари таъсири» тўғрисидаги таклифни оммавий намойишлар фонида муҳокама қилди. Овоз бериш куни Руставели шоҳкўчасидаги парламент биноси олдида бир неча минг киши тўпланди. Тбилиси полицияси намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газ ва сув пурковчи ускуналар қўллаган. Шунингдек парламент атрофида шовқинли гранаталардан фойдаланилгани айтилган. Намойишчилар эса полициячиларга бутилкалар, фаерлар ва Молотов коктейллари улоқтиришган. Маҳаллий вақт билан тун ярмидан оғганда намойишчилар парламент биносига бостириб киришга уринган. ИИВнинг сўнгги маълумотларига кўра, намойишчилар чоғида 66 киши қўлга олинган. Маълум қилинишича, намойишчилар парламент биноси ва хизмат машиналарига ўт қўйишган, тўқнашувлар оқибатида ИИВнинг 50 нафарга яқин ходими, шунингдек оддий фуқаролар жабрланган.
Гуржистон президенти Саломе Зурабишвили намойишчиларни қўллаб-қувватлади. 7 март куни кечқурун у Нью-Йоркдан туриб Гуржистон халқига мурожаат қилди. У «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунга вето қўйишини айтди. «Бу бугун ва эртага бўлмайди, аммо қонун лойиҳаси [парламентдан] қайтариб олиниши керак», — деган Зурабишвили.
АҚШнинг Тбилисидаги элчихонаси бу кунни «Гуржистон демократияси учун қора кун» деб атаган. «Гуржистон парламентида Кремлдан илҳомланилган қонунларни муҳокама қилиш мамлакатнинг Европа интеграцияси ва демократик тараққиётга интилишига мос келмайди развитию. [„чет эл таъсири“] тўғрисидаги қонунлар қабул қилиниши Гуржистоннинг стратегик шериклари билан муносабатларига путур етказади ва ўз фуқароларига [мамлакат ичида] ёрдам кўрсатадиган ташкилотлар фаолиятини қийинлаштиради. Қонун лойиҳаси ва унинг фаол муҳокамаси ҳукмрон партиянинг Евроатлантика интеграциясига тайёрлигини шубҳа остига қўяди», — дейилади элчихона хабарида.
Мухолифат навбатдаги намойишларга чорламоқда. 8 март куни мухолифатдаги «Стратегия Агмашенебели» партияси раҳбари Гиоргий Вашадзе 8 март куни тушдан кейин Тбилисидаги парламент биноси олдида навбатдаги норозилик акциялари бўлиб ўтишини маълум қилди. У махсус кучлар ва полицияни бир кун аввал Гуржистон пойтахти марказига кирган тинч намойишчиларга нисбатан номутаносиб куч ишлатганликда айблади. «Кўплаб намойишчилар ҳибсга олинган, улар орасида мухолифатдаги «Гирчи» партияси раҳбари Зураб Жапаридзе ҳам бор. Бир неча соатдан кейин парламент олдидаги майдонга кечагидан ҳам кўпроқ одам йиғилади», деди у. Вашадзе «жаҳон ҳамжамияти Гуржистоннинг амалдаги расмийларини тинч акцияни тарқатиб юборгани учун албатта қоралашига» ишонч билдирди.
Мавзуга оид
14:23 / 21.11.2024
Гуржистондаги норозиликлар ташкилотчилари янги ҳаракат режасини ишлаб чиқади
13:53 / 20.11.2024
Зурабишвили сайловлар юзасидан Конституциявий судга мурожаат қилди
07:50 / 19.11.2024
ЕИ Гуржистон ҳукуматига ажратилган 121 млн еврони қайтариб олди
22:49 / 18.11.2024