Эрон ҳукуматга қарши намойишларда қатнашган 22 минг кишини афв этди
Бу Рамазон ойи бошланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Эрон суди ҳукуматга қарши намойишларда қатнашган 22 минг кишини афв этди. Бу ҳақда суд тизими раҳбари Ғуломҳусайн Муҳсин-Ажоий маълум қилди, деб ёзди IRNA Эрон давлат ахборот агентлиги.
Феврал ойи бошида Эрон ҳукумати олий раҳбар Али Хоманаий «ўн минглаб» маҳбусларни, жумладан, намойишлар чоғида ҳибсга олинганларнинг бир қисмини афв этгани ҳақида хабар берган эди.
«Ҳозиргача 82 минг киши, жумладан, намойишларда қатнашган 22 минг киши авф этилди», деди Ажоий.
Эрон бўйича мутахассис Максим Алонцев сўзларига кўра, диний байрамлар муносабати билан амнистия Эронда тез-тез юз беради. Бу сафаргиси эҳтимол Рамазон ойи билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Эронда оммавий норозилик намойишлари 2022 йилнинг сентябр ойида Теҳронда 22 ёшли Маҳса Аминий ўлимидан кейин бошланиб кетди. У рўмолни нотўғри ўраганликда айбланиб, полиция томонидан ҳибсга олинганидан кейин шифохонада вафот этди. Аминий ҳибсхонада калтаклангани айтилди, бироқ полиция буни рад этди.
Шундан сўнг, мамлакатнинг бир неча шаҳарларида оммавий норозиликлар юз берди. Полиция ва намойишчилар тўқнашди. Минглаб одамлар ҳибсга олинган эди.
Мавзуга оид
15:45 / 25.11.2024
Ўзбекистон ва Эрон инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини муҳокама қиляпти
09:02 / 25.11.2024
Эрон ўз ядро дастури бўйича музокаралар ўтказади
19:58 / 24.11.2024
Эрон уранни бойитувчи илғор центрифугалардан фойдаланишни бошлаганини эълон қилди
19:45 / 22.11.2024