Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Сурхондарёга ташрифини Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади
Президент Шавкат Мирзиёев 13 март куни Сурхондарё вилоятига келди.

Давлат раҳбари аввало буюк аллома Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилди. Аллоҳдан юртга тинчлик, хайр-барака тилаб дуо қилинди.
Уламолар билан бўлган суҳбатда илм-маърифат ривожига яратилаётган шароитлар ва диний эркинликлар ҳақида сўз юритилди. Кейинги йилларда мусулмонлар ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун барча шароитлар муҳайё қилинди: янги масжидлар, мадрасалар қурилди, илмий-маърифий мажмуалар барпо қилингани, ҳар йили минглаб юртдошларимиз ҳаж ва умра ибодатларини адо этиш бахтига мушарраф бўлишаётгани таъкидланди.

Эндиги асосий вазифа бунинг аҳамияти ва маънавиятини халққа етказиш экани таъкидланди. Энг аввало имом-хатиблар ҳудудларга чиқиб, Ҳаким ва Имом Термизийлар, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғилоний, Абу Муин Насафий ва бошқа буюк алломаларимиз меросини тизимли ва чуқур ўрганиши кераклиги қайд этилди. Бунинг учун алоҳида дастур ишлаб чиқиш таклифи билдирилди.

Мавзуга оид
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
20:37 / 03.06.2026