Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анқарада Туркий инвестиция фондини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни Анқара шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этди.
Ўзбекистон етакчиси раислигида ўтган тадбирда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Венгрия бош вазири Виктор Орбан, Шимолий Кипр Турк Республикаси президенти Эрсин Татар, ТДТ бош котиби Кубаничбек Омуралиев ҳамда Ташкилот институтлари ва тузилмаларининг бошқа вакиллари қатнашди.
Кун тартибига мувофиқ, фавқулодда вазиятларни бошқариш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш соҳасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳамда табиий офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда вазиятларга ихтисослашган халқаро тузилмалар билан амалий ҳамкорлигини кучайтириш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон президенти Ташкилотдаги қатор мамлакатларда бўлажак муҳим сиёсий воқеалар, шу жумладан сайловларнинг муваффақиятли ўтказилишини тилади ҳамда яқинлашиб келаётган баҳор ва янгиланиш байрами – Наврўз ҳамда муборак Рамазон ойи билан муборакбод этди.
Саммит якунида Анқара декларацияси қабул қилинди, Туркий инвестиция фондини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди ҳамда фуқаро муҳофазаси механизмини шакллантириш юзасидан битимни тайёрлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мавзуга оид
20:11 / 17.07.2026
Президент куз-қиш олдидан энергетика муаммоларини ҳал этишни топширди
17:35 / 17.07.2026
Президент Ўзбекистон маданиятини жаҳонда тарғиб қилиш режалари билан танишди
18:42 / 16.07.2026
Президент маҳаллаларда жиноятчиликни камайтириш бўйича янги вазифаларни белгилади
18:31 / 16.07.2026