Ҳашар ўтказиш тақиқланган жойлар маълум қилинди
Ҳашар ташкил этиш қоидалари, уни ўтказиш тақиқланган жойлар ҳақида хабар берилди.
Қонунчиликка кўра, ҳашар қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда фақат ихтиёрий тарзда ташкил этилади ва ўтказилади:
- умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисида фақат Президентнинг тегишли ҳужжати ёки Ҳукумат қарори бўлганда;
- меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига қатъий риоя этилган ҳолда;
- жамоат ишлари, шу жумладан қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаган ҳолда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш ўринларини тартибга келтириш.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фақат тегишли маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, болалар ва спорт майдонларини жиҳозлаш, моддий-маданий мерос объектларини зарур ҳолатда сақлаш, қабристонларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда зарур ҳолатда сақлаш ишларида аҳолининг ихтиёрий иштирок этишини ташкил этади.
Шунингдек, қуйидаги жойларда ҳашарлар ва бошқа ишларни ўтказиш тақиқланади:
- автомобил йўлларида;
- ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчаларда;
- сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналарда;
- қурилиш майдонларида;
- бино ва иншоотлар томида;
- хавфли ишлаб чиқариш объектларида;
- инсонларнинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф туғилиши юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида, Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойи арафасида 18 март куни Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари ўтказилади.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024