Жаҳон | 15:38 / 17.03.2023
22618
8 дақиқада ўқилади

Қримда байрам, Бахмутда жанглар давом этмоқда. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 386-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Полша Ғарб мамлакатлари орасида биринчи бўлиб Украинага жанговар самолётлар етказиб бериши ҳақида эълон қилди. Киев йил давомида ўндан ортиқ МиГ-29 самолётларини олади.
  • Россиянинг камида 40 региони аҳолисига «маълумотларни аниқлаштириш» учун ҳарбий комиссариатларга чақирув қоғозлари юборилди.
  • Евгений Ройзман Навалний жамоаси рамзини намойиш этиш иши бўйича 14 кун муддатга қамоққа олинди. У шунингдек армияни «обрўсизлантириш»да айбланмоқда.
  • ЕХҲТ Россиянинг Бахмут учун жанглардаги йўқотишларини 20–30 минг кишига (ўлганлар ва яраланганлар) баҳолади.
  • 2022 йилда Арманистонга 100 мингдан ортиқ россиялик келган (улар шу ерда яшаб қолган). Бу мамлакат бир йиллик ЯИМ ўсишининг тўртдан бир қисмини таъминлади.

Қрим қўшилишнинг 9 йиллиги арафасида

18 март куни Россия ҳукумати Қрим аннексиясининг тўққиз йиллигини нишонлайди. Яриморолда мазкур ҳудуд Россия таркибига «қайтган» кунни ёдга солувчи билбордлар пайдо бўлган. Бу йил «Лужники»да ушбу сана муносабати билан ҳар йилги митинг-концерт ўтказилмайди, аммо Қрим шаҳарларида акциялар бошлаб юборилган.

Украина ҳукумати бир неча бор Россия билан уруш фақат аннексия қилинган барча ҳудудлар, жумладан Қрим ҳам деоккупация қилинганидан кейин тугаши мумкинлигини маълум қилган. 2022 йил кузида яриморолни Россиянинг материк қисми билан боғловчи Қрим кўпригида (бу лойиҳа Владимир Путин учун жуда қадрли) портлаш рўй берди. Тергов версиясига кўра, портловчи қурилма Одессадан Болгария, Грузия, Арманистон ва Россия чегаралари орқали олиб келинган қурилиш материаллари юкланган юк машинасига жойлаштирилганди.

Кейинги куни РФ тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин кўприкни портлатиш ташкилотчилари — Украина махсус хизматлари бўлганини маълум қилди, теракт ҳақидаги модда бўйича жиноий иш очилди. Украина президенти Володимир Зеленский Қрим кўпригидаги портлаш ортида Украина махсус хизматлари тургани ҳақидаги гапларни инкор этган.

Симферопол яқинида, федерал аҳамиятга эга бўлган А-291 «Таврида» йўлида «Тўққиз йил бирга» ёзувли транспарант (лавҳа) ёнидан ўтаётган автомобил. Фото: EPA / Scanpix / LETA
Ялта марказида «махсус амалиёт» рамзи акс этган транспарант
EPA / Scanpix / LETA
Транспарант ортидаги ўриндиқда ўтирган кекса ёшли аёл. Симферопол
EPA / Scanpix / LETA
Гурзуфда «Артек» халқаро болалар марказида «Қрим баҳори — тўққиз йил бирга» номли митинг-концертда Россия байроқларини кўтараётган ўсмирлар. Фото: EPA / Scanpix / LETA
Симферополда болалар Қримнинг Россияга «қўшилгани»нинг тўққиз йиллиги муносабати билан ўтказилган акцияда «мулойим одамлар» ёдгорлигига гул қўйишмоқда. «Мулойим одамлар» деб 2014 йил баҳорида Украинанинг Қрим яриморолидаги стратегик объектларни эгаллаган ва блоклаб қўйган, таниш белгиларига эга бўлмаган россиялик ҳарбийларга айтилади.
EPA / Scanpix / LETA
Симферополдаги транспарантлар
EPA / Scanpix / LETA
Ялта. Фото: EPA / Scanpix / LETA

Украиналик миномётчиларнинг Бахмут атрофидаги позицияси

Бахмутда жанглар 2022 йил ёзидан буён давом этмоқда, сўнгги ойлар мобайнида шаҳар Украинанинг энг қайноқ нуқтаси бўлиб қолмоқда. Америкадаги Урушларни ўрганиш институти (ISW) таҳлилчилари ҳисоблашича, Россиянинг Бахмутга юриши кульминация палласига яқинлашмоқда ва РФ армияси бу йўналишга янада кўпроқ захира кучларни ташлашига тўғри келади.

Украина қуролли кучлари шарқий гуруҳи спикери Сергей Череватий 16 март куни бир кун ичида Бахмут ҳудудида россиялик 225 ҳарбий ўлдирилгани, яна 306 нафари яраланганини айтди. Россия томони бу маълумотга изоҳ бермади. ЕХҲТ ҳам шу куни Россиянинг Бахмутдаги йўқотишларини баҳолади: ташкилотдагиларнинг тасдиқлашича, 2022 йил майидан буён бу ерда 20–30 минг киши ҳалок бўлган.  ЕХҲТдаги Британия делегациясининг катта ҳарбий маслаҳатчиси Ян Стаббсга кўра, ҳар бир босиб ўтилган километр учун россиялик 800 нафар аскаридан айрилмоқда (яраланганлар билан қўшиб ҳисобланганда), уларнинг аксари — «Вагнер» ХҲК аъзоларидир. НАТОнинг март ойи бошидаги маълумотига кўра, Россиянинг Бахмут атрофидаги йўқотишлари сони Украинаникидан беш баробар кўпроқ.

Украина ҳукумати баҳоларига кўра, Бахмутда эвакуациядан бош тортган ёки кета олмайдиган яна бир неча минг киши қолган: кекса ёшли кишилар ва уларнинг қариндошлари. Қуйида украин ҳарбий хизматчилари вайрон бўлган шаҳарни қандай ҳимоя қилаётгани акс этган суратлар.

Бахмут яқинидаги ертўлада 80-бригада десантчисининг шахсий буюмлари
Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA
Украинанинг 80-бригадаси десантчиси Бахмут атрофида олдинги чизиқ артиллериядан ўққа тутилиши чоғида
Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA
Миномётдан рақибнинг олдинги чизиқдаги позициялари ўққа тутилиши
Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA

Фронтдаги украин шифокорлари 

Украиналик ярадор аскарни кўнгилли шифокорларнинг қайта жиҳозланган автобусига олиб чиқишмоқда. Уни Бахмут атрофидаги шарқий фронт чизиғидан Днипропетровск областидаги ҳоспиталга олиб ўтишади
Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA
Яқинда ўнг қўлининг бир қисми ампутация қилинган (кесилган) 45 ёшли украин ҳарбийси кўнгилли шифокорлардан сўраб олган шоколадини тановул қилмоқда.
Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA
Ярадор украин ҳарбийлари ҳоспиталерлар автобусида
Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA
Украин врачлари фронт яқинидаги ҳудуддан аскар жасадини олиб кетишмоқда. Эвакуаторлар кун-у тун ҳалок бўлганларнинг жасадини ташишади ва ярадорларга ёрдам кўрсатишади.
Madeleine / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Харкив области ҳудудини миналардан тозалаш жараёни

2022 йил апрелида, Россиянинг кенг кўламли босқинидан икки ой ўтган даврдаёқ Украина дунёнинг энг кўп миналанган мамлакатларидан бири сифатида тан олинганди. Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизматига (ФВДХ) кўра, мина ва ўқ-дорилар мамлакат ҳудудининг қарийб ярмини ифлослантирган бўлиши мумкин. Украинанинг ўтган йил августи ўрталарига қадар миналар аниқланган ҳудудларини тозалаш учун, Украина ИИВ прогнозларига кўра, беш йилдан ўн йилгача вақт талаб этилиши мумкин

Украина ФВДХ ходимлари гуруҳи Харкив областининг Украина-Россия чегарасидаги ҳудудини миналардан тозаламоқда
Jose Colon / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Харкивдаги Саноат районини миналардан тозалаш жараёни
Jose Colon / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Харкив областида дарахт танасига ўрнатилган чўзмадаги мина
Jose Colon / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Харкив области ҳудудини миналардан тозалаётган ФВДХ ходимлари
Jose Colon / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
ФВДХ ходими ўқ-дори қолдиғини олиб кетмоқда
Jose Colon / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Киевда рус-украин дўстлиги ёдгорлигининг ҳозирги кўриниши

Киевда Россия ва Украина халқлар дўстлиги аркаси остидаги ёдгорлик ўраб қўйилган. Аркага янги ном бериш режалаштирилмоқда — Украин халқи озодлиги ёдгорлиги. Унинг ёнида жойлашган иккинчи ҳайкалтарошлик намунаси — украин ва рус ишчиларининг бронзадан ясалган фигуралари — 2022 йил ёзида бузиб ташланганди.
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид