Ўзбекистон | 09:45 / 18.03.2023
4024
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари ҳам банклар валюта айирбошлаш шохобчалари фаолият кўрсатади

Фото: Morteza Nikoubazl / Zuma / TASS

Жорий йил 18-22 март кунлари аҳолига валюта операцияларини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида қатор тижорат банкларининг валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади.

Банклар рўйхати:

Куннинг исталган вақтида чет эл валютасини айирбошлаш имконини берадиган “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ўрнатилган.

Бундан ташқари, жисмоний шахслар банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали банк карталаридан фойдаланиб, масофадан валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид