Жаҳон | 19:15 / 18.03.2023
7443
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған ғалла битими узайтирилганини эълон қилди

Украина ғалласи экспорт қилинишда тўхтаб қолмайди.

Фото: AP

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ғалла бўйича келишув узайтирилганини маълум қилди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

«Биз 19 мартда тугайдиган дон шартномаси муддатини узайтирдик», деди Туркия президенти.

Эрдўған ғалла битими қачонгача узайтирилганига аниқлик киритмади.

Ғалла битими – Украина портларидан дон ва озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсиз ташиш ташаббуси, шунингдек, «Қора денгиз ғалла ташаббуси» ёки «дон битими» Россия, Украина, Туркия ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасида хавфсиз денгиз коридорини ташкил этиш бўйича келишувдир.

2022 йил 22 июлда Истанбулда имзоланган шартнома 120 кун (биринчи давр 2022 йил 18 ноябргача) амал қилди ва кейинчалик 19 мартгача узайтирилган эди.

Украина дунёдаги энг йирик дон экспортчиларидан биридир. Тўлиқ миқёсли босқин бошланишидан олдин, Россия ва Украина дунёдаги дон экспортининг тўртдан бир қисмини таъминлаган. Ўтган йилнинг апрел ойидан бошлаб Европа Иттифоқи Украина ғалласини қуруқлик, темирйўл ва дарёлар орқали «бирдамлик йўллари» билан экспорт қилишга кўмаклашмоқда.

Мавзуга оид