Ўзбекистон | 11:43 / 18.03.2023
7760
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда қуввати 2400 мегаваттли тўртта йирик қуёш станцияси барпо этилади

Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент лойиҳаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросими маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, биринчиси - Қибрайда 400 мегаваттли фото-электр станциясини қуриш бошланди. Бугунги тадбирда Юқоричирчиқда 700 мегаваттли, Оҳангарон туманида 1 минг мегаваттли ҳамда Бўкада 300 мегаваттли станциялар лойиҳаларига старт берилади.

Бу лойиҳаларга 2 миллиард доллардан зиёд тўғридан тўғри инвестициялар киритилмоқда. Бу станциялар тўлиқ қувват билан ишлай бошлагандан кейин йилига 6 миллиард киловатт-соат кафолатланган электр ишлаб чиқаради. Станцияларнинг электр энергияси қўшимча 2 миллион аҳоли ва 30 минг корхона талабини таъминлашга етарли бўлади.

Пойтахтда электр энергияси билан барқарор таъминлаш учун янги подстанциялар қурилади ва мавжудлари янгиланади, қўшимча юқори кучланишли тармоқлар қурилади, иссиқлик марказлари реконструкция қилинади, когенерация технологияси жорий қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид