Қариялар жон сақлаётган пана жой ва фронтда дрон ови. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 390-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- ХХР раҳбари Си Жинпинг Москвага уч кунлик ташриф билан келди. Биринчи кун у Владимир Путин билан 4,5 соат давом этган норасмий учрашув ўтказди. Учрашувнинг ОАВ учун очиқ қисмида Хитой раҳбари россияликлар 2024 йилги президентлик сайловларида Путиннинг «яхши ташаббуслари»ни қўллашига ишонч билдирди.
- Евроиттифоқ Украинага 12 ой ичида миллион дона артиллерия снарядлари етказиб бериш бўйича келишувга эришди. Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел буни «тарихий қарор» деб атади.
- «Вагнер» ХҲК раҳбари Евгений Пригожин март ойи охирида — апрел ойи бошларида Украина армияси унинг ёлланма кучларини Россиянинг асосий кучларидан узиб қўйиш мақсадида «қанотдан кесувчи зарбалар» бериши ҳақида айтди. Пригожин Сергей Шойгуни бунга йўл қўймаслик учун «барча зарур чораларни қабул қилиш»га чақирди. Шу билан бирга, «Вагнер» раҳбари унинг ёлланма жангчилари Бахмут ҳудудининг «70 фоизга яқин» қисмини назорат қилаётганини маълум қилди. Украина томони бу маълумотга муносабат билдирмади.
- Россия Тергов қўмитаси РФ президенти Владимир Путин ҳамда болалар омбудсманини Украинадаги болаларни Россияга зўравонлик билан депортация қилишда айблаб, ҳибсга олишга ордер берган Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС) прокурори Карим Хон ва судьяларга нисбатан жиноий иш қўзғатди.
Кун кадри. Орихивдаги бошпана
Бахмут атрофидаги жанглар
Украина қўшини Бахмут мудофаасини давом эттирмоқда. «Душманнинг бундай шиддатли ҳужумлари шароитида шаҳарни бир ҳафта, кўпи билан икки ҳафтадан ортиқ муддат давомида ушлаб туришнинг имкони бўлишига ҳеч ким ишонмаганди. Аммо минглаб аскарларимиз жасорати ва қаҳрамонлиги, шунингдек генералларимиз ва зобитларимизнинг оқилона раҳбарлиги эвазига Бахмут мудофааси давом этмоқда ва имкониятлар ҳали сақланиб қолмоқда», — дея қайд этди Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр.
Россиянинг Бахмут йўналишидаги асосий кучи бўлиб қолаётган «Вагнер» ХҲК раҳбари Евгений Пригожин 20 март куни унинг ёлланма жангчилари шаҳар ҳудудининг 70 фоиз қисмини назорат қилаётгани ва «юришни тўлиқ озод этишга қадар давом эттириши»ни маълум қилди. Шу билан бирга Пригожин мудофаа вазирлигига юзланиб, «"Вагнер" ХҲК жангчилари РФ армиясининг асосий кучларидан узиб қўйилишининг олдини олиш учун барча зарур чораларни қабул қилиш»ни илтимос қилди.
РФ мудофаа вазирлиги Пригожинга жавоб қайтармади ва сўнгги ҳисоботида бу йўналишдаги вазият ҳақида тўхталмади. Украина томони ҳам «Вагнер» раҳбарининг баёнотидаги маълумотларни тасдиқламаган.
Харкив областидаги вайронгарчилик
Константиновкада сув тарқатилиши
Константиновка Донецкдан тахминан 80 километр шимолда жойлашган ва Украина қуролли кучлари назоратида қолмоқда. Россиянинг областдаги юриши давомида Константиновка доимий равишда РФ қўшинлари томонидан ўққа тутилмоқда — натижада бу шаҳарда электр ва ичимлик суви таъминотида муаммолар юзага келган. Қуйида Константиновкадан кета олмаганлар ҳаёти акс этган суратлар.
Киевда ҳаво тревогаси
Фронт чизиғидан суратлар
Мавзуга оид
07:54
Украина Жаҳон банкидан деярли 5 млрд доллар олади
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024