Ўзбекистон | 15:33 / 23.03.2023
10469
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат инфляциясини 10 фоиз чегарада ушлаб туриш бўйича топшириқ берди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш якунида мутасаддиларга:

  • аҳолига бўлиб берилган 200 минг гектар, дала четларидаги 50 минг гектар ҳисобидан 5 миллион тонна қўшимча маҳсулот етиштиришни таъминлаш;
  • иқтисодий инструментларни кўпайтириб, ҳоким ёрдамчилари тизими орқали ушбу ерларда кооперацияни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш;
  • деҳқон ва фермерларга қулай бўлган 250 миллион долларлик кредит, лизинг ва суғуртанинг янги турларини йўлга қўйиш;
  • кўп импорт бўлаётган 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ўзимизда ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича 1,8 триллион сўмлик 2 мингта лойиҳани ишга тушириш;
  • бозорлардаги нарх-наво ўзгариши ва маҳсулот камайишини олдиндан ҳисоб-китоб қилиш, озиқ-овқат инфляциясини 10 фоиз чегарада қатъий ушлаб туриш бўйича топшириқлар берилди.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид