Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Франкфуртга парвозни бекор қилди
Uzbekistan Airways Германияда авиация соҳаси ходимларининг кенг кўламли иш ташлаши туфайли Франкфуртга парвозни бекор қилди. Бу ҳақда авиакомпания хабарида айтилган.
“Германия авиация ҳукумати томонидан 23 март куни Германия аэропортларида авиация соҳаси ходимларининг 27 март куни бир кун давомида (00:00 дан 23:59 гача) иш ташлаши эълон қилиниши муносабати билан авиакомпанияларнинг тижорий рейсларини бекор қилиш бўйича кўрсатма берилди. Ушбу вақт мобайнида Франкфурт-Майн халқаро аэропорти фаолияти вақтинча тўхтатилади”, дейилади хабарда.
Шу муносабат билан, Тошкент-Франкфурт-Тошкент йўналиши бўйича HY231/232 рейслари фақат 27 март куни бекор қилинади ва йўловчилар 29 март куни навбатдаги HY231/232 рейслари билан ўз манзилларига етказилади:
- Тошкентдан учиш маҳаллий вақт билан (Тошкент) соат 09:45 да;
- Франкфуртга келиш маҳаллий вақт билан (Франкфурт) соат 13: 40 да;
- Франкфуртдан учиш маҳаллий вақт билан (Франкфурт) соат 15:10 да;
- Тошкентга келиш маҳаллий вақт билан (Тошкент) эртаси куни соат 00:25 да.
Мавзуга оид
11:35 / 11.02.2026
Тошкентга учган самолётлар Самарқанд ва Бишкекка қўнишга мажбур бўлди
15:10 / 03.02.2026
UzAirways йўловчилари рейсга кечикканда, қайтиш чиптаси бекор қилинмайдиган бўлди
08:40 / 03.02.2026
2026 йилдан Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports носоҳавий харажатларни молиялаштирмайди
18:12 / 28.01.2026