Жамият | 22:14 / 29.03.2023
22216
4 дақиқада ўқилади

Олов бир оиладан тўрт кишини ўлдирди: ФВБ вазиятни жим кузатмоқда

Каттақўрғон туманидаги хонадонлардан бирида газ портлаши натижасида бобо-буви ҳамда уларнинг вояга етмаган икки набираси нобуд бўлгани ҳақида хабар берилганди. Kun.uz мухбири мазкур туманда бўлиб, воқеа тафсилотларини ўрганди.

Воқеа 2023 йилнинг 17 март куни тонгги 5.00 ларда содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш хонадон эгаларининг иситиш печини нотўғри ўт олдириши оқибатида келиб чиққан.

Биз портлаш содир бўлган хонадонга бордик. Марҳумларнинг яқинлари оғир мусибат устида бўлгани учун ҳолат ҳақида камера қаршисида гапиришни исташмади. Шундан сўнг, туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, беморлар шифохонага олиб келинган вақтда қандай ҳолатда бўлгани билан қизиқдик.

Беморларни қабул қилиб олган шифокор Зоҳир Мардиевга кўра, уларнинг аҳволи келган вақтда ҳам анча оғир бўлган. Шундай бўлсада, шифокорлар билан мулоқотга кириша олишган. Тана ва юз соҳаларида 60-70 фоизгача куйиш аломатлари бўлган. Бобо ва бувининг ҳолати анча оғир бўлгани сабабли уларни туман тиббиёт бирлашмасидан кўчириш лозим топилмаган. Набиралар эса РШТЁИМ Самарқанд филиалига кўчирилган.

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, оила аъзоларининг барчаси нобуд бўлган: буви ва икки набира 26 март куни, бобо эса 27 март куни вафот этган.

Туман прокуратураси айни вақтда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди. Ҳолат вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Каттақўрғон тумангаз бўлими бошлиғи Ойбек Қўлдошев ўз интервюсида хонадон эгалари ҳақиқатан ҳам газдан нотўғри фойдалангани ҳақида гапирди. Қўлдошевнинг айтишича, 2022 йилнинг декабр ойида туман аҳолиси, хусусан, Мадраса маҳалласи аҳолиси билан ҳам суҳбатлашилган. Қўлбола печлардан фойдаланмаслик, хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда табиий газдан фойдаланиш тўғрисида огоҳлантирилган. Бироқ ушбу нохуш ҳолат содир бўлганидан сўнг, ўша хонадон бориб ўрганилганда меъёрга тўғри келмайдиган гарилкалар ҳамда резина шланглардан фойдаланилгани аниқланган.

Қўлдошев фалокат содир бўлган кунда табиий газдан ҳеч қандай узилишлар бўлмагани, огоҳлантиришсиз ўчириб-ёқиш ҳолати бўлмаслигини қўшимча қилди.

Каттақўрғон туман фавқулодда вазиятлар бўлими масъуллари вазиятга изоҳ беришдан ўзларини олиб қочди.

Умуман, ушбу воқеа содир бўлганидан буён Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёки бўлими ҳеч қандай маълумот бергани йўқ. Шу сабабли Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Илҳом Боқиев билан телефон орқали боғландик. У биз билан суҳбатда воқеа гарчи 17 март куни содир бўлган бўлсада, вилоятга шу вақтга қадар ҳеч қандай маълумот берилмаганини маълум қилди. Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Илҳом Аманов билан улар ҳам боғлана олишмаётганини, вилоят масъулининг ўзи ҳам ҳолатни ижтимоий тармоқлар орқали билиб олганини айтиб ўтди.

Очиғини айтиш керак, бир оиланинг тўрт вакили нобуд бўлган ушбу ҳолатда Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан юқори турувчи ташкилотларга маълумот берилмагани, кейинчалик ҳам ҳолат изоҳланмагани, аксинча, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ёпилиб олингани бутунлай тушунарсиз ҳолат. Ушбу вазиятга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшимча изоҳ берса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Исомиддин Пўлатов,
Kun.uz мухбири.
Тасвирчи ва монтаж устаси: Фахриддин Ҳотамов.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери