Саудия Арабистони ШҲТ аъзоси бўлишга қарор қилди
Қарор Saudi Aramco нефть ва газ компаниясининг Хитойга кўп миллиард долларлик сармоясини ошириш ҳақидаги эълонидан кейин қабул қилинди.
Саудия Арабистони Вазирлар Маҳкамаси Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) мулоқот бўйича ҳамкори мақомини олиш тўғрисидаги меморандумни тасдиқлади.
Саудия матбуот агентлигининг хабар беришича, Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида қирол Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд раислик қилган.
Саудия Арабистонининг ШҲТ аъзоси бўлиши ХХР раиси Си Жинпингнинг ўтган йилнинг декабрь ойида мамлакатга ташрифи чоғида муҳокама қилинган эди. Мулоқот бўйича ҳамкор мақоми қиролликка ўрта муддатли истиқболда ташкилотга тўлиқ аъзо бўлишдан олдинги биринчи қадам ҳисобланади.
Қарор Saudi Aramco нефть ва газ компаниясининг Хитойга кўп миллиард долларлик сармоясини ошириш ҳақидаги эълонидан кейин қабул қилинди. Мамлакат шимоли-шарқида Хитой билан ҳамкорликда нефтни қайта ишлаш заводи ва нефть-кимё қўшма корхонасини қуриш режалаштирилган.
Ҳозирги вақтда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ШҲТ аъзоси ҳисобланади. Афғонистон, Беларус, Эрон ва Мўғулистон кузатувчи давлат мақомига эга, Озарбойжон, Арманистон, Камбожа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка ҳамкор давлатлар мақомига эга.
2022 йил 16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган саммитда Миср, Қатар ва Саудия Арабистони билан мулоқот бўйича шериклик меморандуми имзоланган, шунингдек, Баҳрайн, Қувайт, Малдив ороллари, Мянма ва Бирлашган Араб Амирликларига мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш жараёни ишга туширилган эди.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024