Навоийда ўқувчилар дарс пайтида қуёш панели учун овоз йиғишга жалб этилди
Хатирчи туманидаги мактабда 8-синф ўқувчилари дарс вақтида бошқа хонага олиб чиқилиб, рўйхат бўйича телефон рақамларга қўнғироқ қилиб чиқиш орқали, “Ташаббусли бюджет”да овоз йиғишга мажбурлангани айтилмоқда. Аввал ҳам бу лойиҳада ғолиб чиққан мактаб бу сафар қуёш панели ўрнатиш ва бошқа ташаббусларни илгари сурган.
Kun.uz ихтиёрига Навоий вилояти Миёнқол маҳалласидаги 24-умумий ўрта таълим мактабининг информатика хонасида олингани айтилаётган видео келиб тушди. Видеода 6 нафар ўқувчи қиз компютер хонасида ўтиргани, партадаги дафтарда телефон рақамлар рўйхати ёзилгани, рўйхатнинг бир қисмидаги рақамлар устидан чизиқ тортиб ўчириб чиқилгани кўринади.
Видео муаллифи хонадаги 8-синф ўқувчилари аслида бу вақтда кимё дарсида бўлиши кераклигини, лекин ўқувчилар “Ташаббусли бюджет”да овоз йиғишга жалб қилинганини айтади. У навбатчи ходим билан (видеолавҳада ушбу ўқитувчи ҳам бор) ҳолат юзасидан далолатнома тузишини билдирган.
Kun.uz манбасига кўра, бу мактабда 900 нафар бола таълим олади. Мактаб 2018 йилда дастур асосида тўлиқ таъмирдан чиқарилган ҳамда спорт зал қуриб берилган. Шунингдек, таълим маскани ўтган йили ҳам “Ташаббусли бюджет”га лойиҳа қўйиб, ғолиб бўлган – синф хоналарга камералар ўрнатилиб, мини-стадион қурилган.
Мактабнинг бу йилги ташаббуси – қуёш панели ўрнатиш, мактаб қозонхоналарини таъмирлаш, мактаб ошхонасини жиҳозлаш, фаоллар зали учун 150 та яримюмшоқ стул ва демонстрацион столлар, маънавият ва маърифат хонаси учун 2 та кондиционер, 1 та рангли, 1 та учтаси бирда принтер ва 2 дона овозкучайтиргич харид қилиш, технология ва мусиқа хоналарини замонавий ўқув-амалиёт қуроллари билан таъминлаш, 25 дона электрон-сенсорли доска, мотокультиватор, пайвандлаш асбоби, полиэтилен пайвандлаш дазмоли, электр арра, 2 дона движокни ўз ичига олади.
Олдинроқ Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги мактаблардан бирида ўқувчилар дарс тугамай, устозлари томонидан пул олиб келиш учун уйига жўнатилганди. Ҳолат маълум бўлгач, мактаб директори вазифасидан озод этилди.
Тавсия этамиз
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Европа Иттифоқи ва Хитойга янги божлар билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон | 11:15
-
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди
Ўзбекистон | 11:11
-
Туркиядаги меҳмонхонада ёнғин: қурбонлар сони 76 кишига етди, 9 киши қўлга олинган
Жаҳон | 11:04
-
Шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан аввал тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий бўлади
Ўзбекистон | 10:52
Мавзуга оид
13:13 / 16.01.2025
«Ташаббусли бюджет»га айрим ўзгаришлар киритилди
18:37 / 26.12.2024
Хатирчида пойга ўйнаб, 9 ёшли қизни босиб кетган ҳайдовчиларга ҳукм ўқилди
19:34 / 14.09.2024
“Ташаббусли бюджет”да 177 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди
17:08 / 10.09.2024