Си Жинпинг Украинани қўллаб-қувватлаш борасида ҳамон иккиланиб турибди - Зеленский
Украина президенти Хитой раҳбарияти билан учрашиб, Россия агрессиясини енгиш йўлларини муҳокама қилишга тайёрлигини айтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Хитой Халқ Республикаси етакчиси Си Жинпингни Россия агрессиясига қарши курашда Украинани қўллаб-қувватлашга қўшилишга журъат эта олмайдиган давлатлар раҳбарлари қаторига киритди.
УНИАН хабарига кўра, Зеленский бу ҳақда 47 та давлат ва ташкилот иштирок этган Россия тажовузи учун адолат ва жавобгарликка бағишланган Буча саммитида айтиб ўтди.
«Хитой раҳбари билан муносабатимиз? Менимча, айнан шу лаҳзада у иккиланаётган раҳбарлардан бири десам ҳам бўлади. Менимча, биз учун энг муҳими ғалаба йўлида имкон қадар кўпроқ давлатларни жалб этиш учун ҳамма нарсани қилиш, улар қанчалик узоқда бўлишидан қатъи назар. Менимча бу айнан дунёнинг уруш устидан қозонган ғалабасини англатади», деди Зеленский.
Давлат раҳбари Украина ғалабаси бутун дунё ва эҳтимолий тажовуз ҳақида ўйлаётган буюк давлатлар учун сабоқ бўлиши кераклигини, бундай тажовуз содир бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.
«Тотувликда ва қурбонларсиз яшаш муҳим. Агар биз ривожланмоқчи бўлсак, бу жуда муҳим. Ва шунинг учун биз бундай давлатларга сигналлар юборамиз ва биз учрашишга, муҳокама қилишга ва биргаликда Россия агрессиясини енгишга тайёрмиз деб айтамиз. Биз баъзи давлатлардан жавоб кутмоқдамиз», деди Зеленский.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги Си Жинпинг Путинга таъсиридан фойдаланиб, уни Украинага қарши босқинчилик урушини тугатишга мажбур қилишини кутмоқда.
Зеленскийнинг айтишича, Украина Хитойга тинчлик формуласини амалга оширишда иштирок этиш учун расман таклиф юборган.
20 март куни Си Жинпинг Москвага ташриф буюриб, Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.
Яқинда Хитойнинг Европа Иттифоқидаги вакили Фу Цун Пекин Хитой раҳбари Си Жинпинг ва Украина президенти Володимир Зеленский ўртасида телефон суҳбати ёки учрашув ўтказиш имкониятини истисно қилмаслигини айтган эди.
Мавзуга оид
22:44
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54