Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик аёл Қозоғистонда икки фарзандини сотиб юборди
Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи 31 ёшли аёл Қозоғистоннинг Орал шаҳрида икки фарзандини сотгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда Kazinform хабар берди.
Қозоғистон полицияси ёш аёл 2018 ва 2019 йилларда туғилган икки фарзандини сотганини аниқлаган.
«Биринчи факт 2018 йил июнь ойида юз берган. Аёл янги туғилган фарзандини Атирау вилоятидан бўлган эр-хотинга фарзандликка олиш учун ноқонуний равишда берган. Иккинчи факт эса 2022 йил декабрь ойида юз берган. Аёл уч ёшли қизини ораллик эр-хотинга 1 миллион тенгега сотиб юборган», деди ҚР ИИВ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи Қанат Нурмағамбетов.
Унинг таъкидлашича, мазкур ҳолатлар бўйича Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси («Вояга етмаганлар савдоси») билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
17:59 / 16.05.2026
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:10 / 15.05.2026
Шавкат Мирзиёев Туркистон шаҳрига етиб борди
10:37 / 15.05.2026