Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» ва Бензема класико олдидан авжига чиқди, Шомуродовда дебют гол. Европада кун ўйинлари
«Милан» «Наполи»ни аямади, «ПСЖ» ўз уйида қаторасига иккинчи бор мағлуб бўлди. Якшанба куни Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.
Англия: Каземиросиз бўшлиқ

Ньюкасл — Манчестер Юнайтед 2:0
Голлар: Уиллок (65), Уилсон (88).
Ньюкасл – Поуп, Триппьер, Шер, Ботман, Берн, Гимараэс, Лонгстафф, Уиллок (Андерсон, 84), Мерфи (Гордон, 68), Сен-Максимен (Жоэлинтон, 68), Исак (Уилсон, 80).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Далот, Варан (Линделёф, 83), Мартинес (Пельистри, 83), Шоу, Забитцер, Фернандеш, Мактоминей (Фред, 82), Антони (Санчо, 62), Вегорст (Марсияль, 62), Рэшфорд.
Жароҳат туфайли миллий жамоа ўйинларини ўтказиб юборган Рэшфорд Ньюкаслга сафар арафасида тикланишга улгурди, аммо «МЮ» ҳужумда деярли ҳеч нарсага эриша олмади. Аксинча, «қарғалар» ўйин масаласини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйишга яқин эди, аммо Де Хеа Исакнинг бош билан яқин масофадан йўллаган зарбасини қайтарди, Уиллок эса икки бор жуда қулай позициядан туриб дарвозани ишғол эта олмади. Умуман, Эдди Ҳау жамоаси яхшироқ ўйнади ва танаффусдан кейин ҳақли равишда ўз ниятига етди.
«Ньюкасл»нинг биринчи голли комбинациясини қайта-қайта томоша қилиш мумкин. Ундаги барча жиҳатлар завқ беради — темп, уйғунликдаги ҳаракат, улкан хоҳиш. Ўнг қанотдан узатма берилган инглизча классика, иккинчи қанотдаги Сен-Максимен тўпни марказга ташлаб бериши ва бу сафар хато қилишга ҳаққи йўқ бўлган Уиллокнинг дарвозани ишғол этиши. Умуман олганда, Триппиер бурчак яқинида белгиланган жарима зарбасидан тўпни Уилсоннинг бошига етказиб берганда урилган иккинчи голга ҳам шундай таъриф бериш мумкин.
Афтидан, Каземиронинг йўқлиги — «қизил иблислар» амалда ҳукм бўлмоқда. «МЮ» бразилиялик таянч яримҳимоячисиз ўтган саккиз ўйиндан тўрттасида мағлуб бўлган, у сафда бўлган 19 ўйиндан фақат учтасида мағлубиятга учралган. Ўзаро ўйиндаги ғалаба эвазига тўртликка қайтган ва «МЮ»ни қувиб ўтган «Ньюкасл» бугун «Тоттенҳэм» «Эвертон» билан ўйинда ғалаба қозонган тақдирда ҳам тўртликда қолади, қолаверса «қарғалар»да иккита захира ўйини бўлади.

Испания: Бенземанинг бенефиси

Реал — Вальядолид 6:0
Голлар: Родриго (22), Бензема (29, 32, 36), Асенсио (73), Васкес (90+2).
Реал – Куртуа, Алаба (Вальехо, 69), Милитао, Камавинга, Кроос, Тчуамени, Васкес, Асенсио, Винисиус (Себальос, 69), Родриго (Одриосола, 82), Бензема (Азар, 65).
Вальядолид – Асенхо, Перес (Кике Перес, 46), Хоакин Фернандес, Ал Ямик, Фреснеда, Лукас Роза (Торрес, 61), Меса (Плано, 46), Онгла (Агуадо, 46), Мончу, Плата (Амалла, 70), Леон.
Огоҳлантириш: Фреснеда (64).
Карло Анчелотти ниҳоят ўзига Бразилия миллий жамоасидан қизиқиш мавжудлигини омма олдида тан олди, лекин унинг жавобини икки хил талқин этиш мумкин. Бир томондан, италиялик мутахассис виждонан иш тутиб, муддати 2024 йил ёзига қадар бўлган шартномани охиригача ишлаб беришни хоҳлашини билдирди. Шу билан бирга, унинг тилидан ўзида «Реал» билан соврин ютиш учун икки ярим ой қолгани ҳақидаги ибора ҳам янгради.
Гап Испания кубоги ва Чемпионлар лигаси ҳақида кетмоқда. Шу билан бирга, қатор испан инсайдерларига кўра, яна бир еврокубок қўлга киритилиши Анчелотти билан шартнома узайтирилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Қолаверса, Карло ёзги трансферларда фаоллик кўрсатмаслиги билан жамоа раҳбарияти учун идеал номзод бўлиши мумкин. Трансферлар бозорида «Реал» таваккалчилик қилишни истамайди, шунинг учун у ёки фақат Беллингем каби тайёр юлдузни олиши, ёки умуман ҳеч қандай харидга қўл урмаслиги мумкин. Аммо Анчелоттига эҳтимолий ўринбосарлар тўлқини бўлиши муқаррар эди, гарчи бу янгиликларнинг бир қисми 1 апрел билан боғлиқ бўлса ҳам.
Масалан, Аргентинадаги нашрлар Мадриддан қўнғироқ бўлишини кутиб, бир неча таклифни рад этган Маурисио Почеттино ҳақида ёзишди. Гўёки, ушбу мутахассис — Флорентин Перес учун фаворит, қаймоқранглилар раҳбарларининг аксари эса клуб афсонаси Раул номзодини маъқул кўришмоқда. У «Реал»нинг ўринбосарлар жамоаси билан жуда яхши ишламоқда ва унинг шогирдларидан бири, 18 ёшли Алваро Гарсия асосий жамоага қўшилди. Уругвайлик вундеркинддаги ўсиш шунчалик яхши таассурот қолдирганки, раҳбарият уни жамоанинг келгуси мавсумдаги асосий таркиб футболчиси сифатида кўрмоқда ва янги форвард изламоқчи эмас.
Доимий миш-мишларга кўникиб кетган «Реал» терма жамоа ўйинларидан кейин дам берилган Модрич ва Валвердесиз ҳам «Валядолид» мудофаасини яксон этди. Меҳмонларнинг дебютдаги дадил ўйини мадридликларни ғазаблантирди дейиш ҳам мумкин, бу вақт оралиғида меҳмонлар ҳужумчилари қулай позициядан туриб гол ура олмади, яна бир зарба устунга тегди. Меҳмонлар ҳимояси чап қанот ҳимоясида Камавинга бошлаб берган биринчи хавфли ҳужумдаёқ гол ўтказиб юборишди. Кейин эса Бенземанинг соати келди.
Ёки, жуда аниқ қилиб айтганда, олти ярим дақиқалик. Француз ҳужумчисига Мадриддаги фаолияти давомида танаффусга қадар ҳет-трик қайд этиш учун шунча вақт етарли бўлди. Икки голда Каримга Винисиус Жуниор ассистентлик қилди. Родригонинг узатмаси навбати келганида эса, «Олтин тўп» соҳиби ҳақиқий шедевр ижро этиб, тўпни қайчи услубида дарвоза тўрига йўллади. Бенземанинг ўрнига туширилган Азар эса олтинчи голга узатма берди. Чоршанба куни Испания кубогининг ярим финали жавоб учрашувида кечадиган класико шиддатли кечишини олдиндан айтиш мумкин. «Реал» «Барса»га қарши ўйинлардаги мағлубиятли сериясига чек қўйишга бел боғлаган.
Вилярреал — Реал Сосьедад 2:0
Голлар: Парехо (77, пенальти), Жексон (81).
Огоҳлантиришлар: Терратс (26), Субельдия (27), Рейна (53), Фойт (65), Субименди (75), Сильва (76), Жексон (82).
Четлатиш: Жексон (90+1).
Атлетико — Бетис 1:0
Гол: Корреа (86).
Атлетико – Облак, Молина (Де Поль, 59), Савич, Хименес, Эрмосо, Карраско (Сауль, 84), Коке (Витцель, 84), Лемар (Корреа, 59), Льоренте, Гризманн, Мората (Барриос, 68).
Бетис – Руй Силва, Руибаль, Песселья, Луис Фелипе, Миранда, Вильям Карвалью, Родригес, Родри (Хоакин, 62), Луис Энрике, Иглесиас (Виллиан Жозе, 82), Перес (Хуанми, 69).
Огоҳлантиришлар: Молина (36), Перес (61), Виллиан Жозе (90+2).
Чемпионлик масаласи каби иккинчи ўрин тақдири ҳам амалда ҳал қилиб бўлинган. Шундай экан, энг жиддий кураш Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи қолган ўринлар учун кечади. Якшанба куни «Вилярреал» ҳам пойгага қайтди. Уч мағлубиятдан иборат сериядан кейин ўзини ўнглай бошлаган «сариқ субмариналар» кейинги беш турда мағлуб бўлишмади. Бу даврда Кике Сетьен шогирдлари тўрт ўйинда ғолиб бўлишди, якшанба куни эса бу курашдаги тўғридан тўғри рақиби «Реал Сосьедад»ни сўнгги дақиқаларда таслим этишди. Энди «Вилярреал»нинг тўртинчи ўрин билан орадаги фарқи тўрт очкони ташкил этмоқда, басклар ҳозирда кўрсатаётган беқарорлик инобатга олинса, бу кўп эмас.
Бешинчи ўриндаги «Бетис» ҳам «Реал Сосьедад»нинг беқарорлигидан умид қилмоқда, аммо таркибдаги муаммолар Маурисио Пеллегрини жамоасига «Атлетико» майдонидан очко олиб қайтишга имкон бермади. «Матрасчилар» яна бир бор темир иродасини, Диего Симеоне эса — топқирлигини намойиш этди. Ўйин охирида ғалаба голини урган Корреа мадридликларга ўйин охирида натижа келтирган 14-гол муаллифига айланди. Бу борада жамоага Европа етакчи лигаларида тенг келадигани йўқ, ғалаба эса Гризманн ва Облакка қўшимча совға бўлди. Французга ўйин олдидан ла лиганинг март ойи якунларига кўра энг яхши футболчисига аталган соврин топширилди, дарвозабон эса ўйинлари сонини Годинники билан (389) тенглаштириб, легионерлар учун клуб рекордини такрорлади.

Италия: Рим куни
Монца — Лацио 0:2
Голлар: Педро (13), Милинкович-Савич (56).
«Интер»нинг навбатдаги қоқилиши Маурисио Сарри учун яхши совға бўлди. «Лацио» бу билан чекланмай, иккинчи ўринни янада мустаҳкамлади. Биринчи бўлимда Сарри жамоасига хос бўлган прессинг иш берди, танаффусдан кейин эса Дзакканья «Монца» мудофаасини доғда қолдириб, ўз ҳисобига навбатдаги ассистни ёзиб қўйди. Мезбонлар уни тўхтатиш учун уч бор сариқ карточка ишлашди, бу ҳолатлардан бирида жазо икки ҳисса бўлди, белгиланган жарима зарбасини Милинкович-Савич ажойиб голга айлантирди. Бу ушбу сербиялик футболчининг «бургутлар» сафидаги 66-голи бўлди ва у Римнинг ушбу клуби тарихидаги энг яхши тўпурар легионерга айланди. «Лацио» ҳимояда ҳам яхши ҳаракатланмоқда ва қаторасига олтинчи турда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Рома — Сампдория 3:0
Голлар: Вейналдум (57), Дибала (88, пенальти), Ал-Шаъровий (90+4).
Рома – Патрисиу, Смоллинг, Льоренте, Спинаццола, Вейналдум, Матич, Пеллегрини (Солбаккен, 80), Залевски (Челик, 87), Шаъровий, Дибала, Абраҳам (Белотти, 58).
Сампдория – Равалья, Дзаноли (Хесе, 89), Мурильо, Амионе, Аужелло, Ринкон (Паолетти, 67), Журичич, Уинкс (Малагрида, 89), Кюизанс (Мурру, 55), Лерис, Габбьядини (Ламмерс, 67).
Огоҳлантиришлар: Абраҳам (8), Мурильо (11), Спинаццола (21), Дзаноли (49), Смоллинг (60), Паолетти (68), Уинкс (70).
Четлатиш: Мурильо (52).
Римнинг иккинчи жамоаси яна «Аталанта»ни қувиб ўтди ва бир муддатга «Милан»ни тўртликдан чиқариб юборди. Шу билан бирга «Рома» «Лацио»дан фарқли ўлароқ хавфли ҳудуддаги «Сампдория» дарвозасини ишғол этишда қийналди. Сабаби — «бўрилар»нинг вазиятлардан фойдаланишдаги доимий муаммолари. Улар фақат меҳмонлар бир киши кам бўлиб қолганидан кейин гол ура олишди. Қолаверса, ҳисобни очган Вейналдум учун бу иккинчи зарба эди. Биринчи бўлимда у тўпни дарвозабондан ўтказганди, аммо тўп устунга тегди. Лекин Матичнинг узатмасидан кейин боши билан тўпни газонга чўпчитган ҳолда дарвоза тўрига йўллади ва бунгача генуяликларни бир неча бор қутқарган дарвозабонни иложсиз аҳволда қолдирди. Мавсумнинг биринчи қисмини жароҳат туфайли ўтказиб юборган Вейналдум ўйин охирида пеналти ишлади, шундан кейин рақиб бутунлай таслим бўлди, қўшимча дақиқаларда ҳисоб йириклашди.
Наполи — Милан 0:4
Голлар: Леау (17, 59), Диас (25), Салемакерс (67).
Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Рраҳмани, Ким (Жезус, 81), Руй, Лоботка (Элмаз, 68), Зелиньски (Ндомбеле, 68), Замбо-Ангисса, Политано (Лосано, 68), Кварацхелия, Симеоне (Распадори, 77).
Милан – Меньян, Калабрия, Кьер, Томори, Эрнандес, Крунич (де Кетеларе, 83), Бинносир (Бакайоко, 83), Диас (Салемакерс, 57), Тонали, Леау (Ориги, 74), Жиру (Ребич, 74).
Огоҳлантиришлар: Жиру (35), Лоботка (40), Крунич (63).
Амалдаги чемпион «Милан»нинг бўлажак чемпион «Наполи»га қарши ўйини турнир аҳамиятига эга эмасди. Лекин бу ўйинга ЕЧЛ чоракфинали репетицияси сифатида қараш мумкин. Қолаверса, Лучано Спаллети белидан жароҳат олиб, икки ҳафтага сафдан чиққан Осимҳен таркибда бўлмаган ҳолатда ўйнашга одатланиши керак. Шу билан бирга, неаполитанликлар А Сериянинг бу мавсумида энг яхши тўпурари қатнашмаган етти ўйиннинг барчасида ғалаба қозонганди, жумладан биринчи даврада «Милан»га қарши сафар ўйинида ҳам.
Аммо нигериялик ҳужумчи ўрнига ҳужум марказида тушган Симеоне дебютда қулай вазиятни йўққа чиқарди, кейин эса Браим Диаснинг илҳоми келди. Испаниялик футболчи аввалига ўнг қанотда рақиблардан қочиб кетиб, Рафаэл Леауни яккама-якка вазиятга чиқарди, кейин жарима майдонида рақиб ҳимоячиларини йўлдан олиб, қайтариб бўлмас зарба йўллади. Бу Стефано Пиолининг жорий мавсумдаги энг яхши ўйини бўлмаса, энг яхшиларидан бири бўлди. «Россонери» скудеттонинг амалдаги эгаси ким эканини ёдга солиб қўйиш учун ҳаракат қилди.
Майдонда Спаллетти жамоаси футболчилари ёш болалардек аҳволга туширилди. Леау иккинчи бўлимда неаполликлар ҳимоясини шунчаки мазах қилган ҳолда дублни расмийлаштирди.
Салемакерснинг юришлари эса барчасидан ошиб тушди. Миланликлар Кварацхелияни сояда қолдиришди, энди Италиянинг амалдаги ва бўлажак чемпионларининг Европа майдонларидаги тўқнашуви янада шиддатли кечади. Бири аламзада, иккинчиси — ўзига ишончи баланд.
Специя — Салернитана 1:1
Голлар: Шомуродов (70) — Калдара (43, автогол).

Элдор Шомуродов «Специя»нинг «Салернитана»га қарши ўйинида жавоб голини йўллади. Қишки трансферлар вақтида жамоасини ўзгартирган ўзбекистонлик футболчи бунга қадар янги жамоасида 7 ўйинда майдонга тушиб, фақат иккитасида тўлиқ 90 дақиқа ўйнаганди. Бу унинг А Сериянинг жорий мавсумидаги 1-голи бўлди. Лекин унинг жамоси 25 очко билан 17-ўринда бормоқда - 18-ўриндаги «Верона» билан орадаги фарқ 6 очко.

Франция: Блан Парижда ғолиб бўлди
ПСЖ — Лион 0:1
Гол: Барколя (56).
Аниқ ижро этилмаган пенальти: Ляказетт (39).
ПСЖ – Доннарумма, Ҳакими, Маркиньос, Битшиабу (Руис, 60), Данилу Перейра, Мендеш, Верратти (Экитик, 60), Саншеш (Заир-Эмери, 74), Витинья (Гарби, 83), Месси, Мбаппе.
Лион – Антони Лопеш, Кумбеди (Какре, 62), Ловрен, Лукеба, Диоманде, Тальяфико, Тиаго Мендес, Лепенан (Толиссо, 63), Шерки (Ауар, 69), Ляказетт (Дембеле, 69), Сарр (Барколя, 23)
«ПСЖ» чемпионликни ютишига ҳалиям деярли ҳеч ким шубҳа қилмаяпти. Лига 1 турнир жадвалида «Ланс» ва «Марсел» билан орадаги олти очколик фарқ — жуда кўп. Аммо математик жиҳатдан ҳали ҳамма нарса бўлиши мумкин. Барибир, ички чемпионатда «Парк де Пренс»даги қаторасига икки ўйиндаги мағлубият — аномал ҳодиса. Икки йил муқаддам қаторасига уч ўйинда очко йўқотилганида, Маурисио Почеттино чемпионликни «Лилл»га топшириб қўйганди.
Ўшанда, «Лилл»ни парижликларнинг ҳозирги мураббийи Кристоф Гальтье бошқарарди, якшанба кунги ўйинда уни «ПСЖ»нинг собиқ устози Лоран Блан ранжитди. Ва бу Ляказетт пенальтини ура олмаган ўйинда бўлди, ҳужумчи Доннаруммани алдай олди, аммо унинг зарбаси устунга тегди. Фахрий ҳужумчи амалга ошира олмаган ишни иккинчи бўлимда 20 ёшли Баркола уддалади, у йил бошидан буён ўз ҳисобига 10 (6+4) балл ёзиб қўйди. Яқинда инқироз ҳолатида бўлган «Лион»да ўсиш кузатилмоқда, чемпионат гегемони учун эса бу мавсум сўнгги йиллардаги энг нурсиз мавсум бўлмоқда.

Кун статистикаси
- «Болонья» ҳимоячиси Пош йил бошидан буён 4 гол уриб улгурди. Австриялик ҳимоячи бу давр ичида топ-5 лигаларда энг самарадор ҳимоячи бўлиб турибди.
- «Рома» ҳужумчиси Дибала Италияда 7-мавсумда гол+пас тизимида камида 10+5 кўрсаткичини қайд этмоқда. Бундай натижага қарийб йигирма йил муқаддам фақат Ибраҳимович, Ди Натале ва Тотти эришганди.
- Дам олиш кунларида АПЛда жорий мавсумда 12- ва 13-истеъфолар рўй берди, улар «Лестер»да 4 мавсум ишлаган Брендан Роджерс ва «Челси»да бир мавсум ҳам ишлай олмаган Грэм Поттер бўлди. Бу Англияда турнир рекорди ҳисобланади.
- Ҳимоячи Агерд «Вест Ҳэм» учун АПЛда гол урган 165-футболчи бўлди. Бу турнир рекорди саналади, бунга энг яқин натижалар «Тоттенҳэм» (162) ва «Ньюкасл» (161) футболчилари томонидан қайд этилган.
- «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема ла лигада 233 гол уриб улгурди. У яна бир аниқ зарбадан кейин турнир тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида тўртинчи ўринда жойлашган қаймоқранглиларнинг бошқа бир афсонаси — мексикалик Уго Санчесга етиб олади. Кейинги мўлжал — ўтган аср ўрталарида «Атлетик» сафида 252 гол урган Тельмо Сарра бўлади.