Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шольц Руминиянинг ЕИ Шенген ҳудудига қўшилишини қўллаб-қувватлади
Мақсад Руминиянинг «ниҳоят бу йил Шенген ҳудудининг тўлақонли аъзосига айланиши»дир, деди Германия канцлери Шольц президент Йоханнис билан учрашувдан сўнг.
Руминияга ташриф буюрган Германия канцлери Олаф Шольц унинг Европа Иттифоқининг Шенген зонасига эрта қўшилишини қўллаб-қувватлашини билдирди. Германия вазирлар маҳкамаси раҳбари лавозимини эгаллаган сиёсатчилар Жануби-Шарқий Европанинг бу давлатида деярли 13 йилдан бери бўлмаган, деб эслатади 3 апрел, душанба куни AFP агентлиги.
Мақсад Руминиянинг «ниҳоят бу йил Шенген ҳудудининг тўлақонли аъзосига айланиши»дир, деди Шольц Руминия президенти Клаус Йоханнис билан учрашувдан сўнг.
Германия канцлери «Бухарест ва Берлин ўртасида Россиянинг халқаро ҳуқуқни бузувчи Украинадаги урушини қоралаш масаласи бўйича «катта келишув»ни олқишлади.
AFP агентлиги маълумотларига кўра, Руминия қўшни Украинага ЕИ қуролларини етказиб бериш марказига айланган.
Германиянинг Rheinmetall қурол концерни Украинага етказиб бериладиган оғир техникага хизмат кўрсатиш учун Руминияда база очишини маълум қилди. Таъмирлаш ва логистика маркази Украина чегараси яқинида жойлашиб, Германиянинг Leopard, Британиянинг Challenger танклари, Marder пиёда аскарлар жанговар машиналари ва Fuchs немис зирҳли транспортёрларига, шунингдек, ҳарбий юк машиналарига хизмат кўрсатади, деб хабар қилди Reuters компаниянинг ўзига таяниб. База апрел ойида иш бошлайди. Мудофаа концерни раҳбари Армин Паппергер шундай деди: «НАТО ва Украина қўшинларини энг яхши ёрдам билан таъминлаш Rheinmetall учун асосий вазифадир».
Мақсад «Украинада фойдаланилаётган техникаларнинг доимий таъмирланиши ва мавжудлигини» таъминлашдир, деди Шольц. Ўз навбатида, Руминия президенти бошқа немис мудофаа компанияларини ўз мамлакатига сармоя киритишга таклиф қилди. Бу стратегик маънога эга ва Руминияда «яхши иш ўринлари» яратади, дея қўшимча қилди Руминия раҳбари.
Мавзуга оид
08:28 / 03.06.2026
Руминия 298 та Lynx жанговар машинасини харид қилади
18:37 / 29.05.2026
Россия дрони Руминиядаги уйга келиб урилди
12:27 / 13.03.2026
Украина ва Руминия ҳарбий дронларни биргаликда ишлаб чиқаради
18:37 / 15.01.2026