Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дуда: яқинда Украина ва Полша ўртасида чегара қолмайди
Бу Украина Европа Иттифоқи аъзоси бўлганидан кейин юз беради.
Фото: AFP
Полша президенти Анжей Дуда яқин орада Украина ва Полша ўртасида чегара қолмаслигига ишонч билдирди. Унинг сўзларини РИА Новости келтирмоқда.
«Умид қиламанки, урушдан кейин Полша ва Украина ўртасида жисмоний чегара қолмайди», деди Полша раҳбари Полша-Украина иқтисодий форумида.
Дуданинг қайд этишича, бу Украина Европа Иттифоқи аъзоси бўлганидан кейин юз беради.
«Одамлар Украинадан Полшага борганида, бу чегара бир пайтлар қаерда бўлганини умуман билмайдилар», деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский Дуда билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида келажакда икки давлат ўртасида, жумладан, тарихий чегаралар ҳам бўлмаслигини айтган эди.
5 апрель куни Зеленский Варшавага уруш бошланганидан бери илк марта борди. Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Игор Жовква таъкидлаганидек, унинг ташрифининг асосий мавзуси Варшавадан Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қилиш бўлади.
Мавзуга оид
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
19:30 / 22.04.2026
Сизранда Украина зарбаси оқибатида кўп қаватли уй подъезди қулади
13:51 / 22.04.2026