Жаҳон | 21:29 / 06.04.2023
15330
1 дақиқада ўқилади

Россияда кўпроқ ўзбекистонликлар ишга қабул қилинаётгани маълум бўлди 

Шунингдек, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам кўпроқ ёлланмоқда. 

Фото: Станислав Красильников/ ТАСС

Россиядаги ҳар олтинчи иш берувчи меҳнат мигрантларини ёлламоқда. Бу ҳақда Headhunter тадқиқотига таяниб ТАСС хабар берди. 

Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 16 фоизи меҳнат мигрантларини ишга қабул қилган. 76 фоиз ҳолларда бундай иш берувчилар ойига 10 кишигача ёлламоқда. Компанияларнинг 13 фоизи 20 нафаргача хорижлик ишчини қабул қилишга тайёр. 

Қайд этилишича, россиялик иш берувчилар кўпинча Ўзбекистон (56 фоиз), Тожикистон (55 фоиз) ва Қирғизистон (53 фоиз) фуқароларини ишга оляпти. 

Аввалроқ, сўнгги олти ой ичида кўпчилик иш берувчилар ходимларни бир ярим баравар кўпроқ излай бошлагани хабар қилинганди. 

Таълим ва фан, шунингдек, тиббиёт ва энергетика соҳаларидаги компаниялар ходимларининг етишмовчилигига дуч келган. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид