«Телефонимга сим-карта олмоқчи бўлганимда ҳам фуқаролигим йўқлиги сабаб ололмасдим» — Азиза Орипова
«Uzbekistan Airways» компаниясининг самолётлар комплексида «Конституция ўзимизники!» тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Авиация ходимлари учун ташкил қилинган тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистонга кириб келаётган хусусий авиакомпаниялар, Ҳаж ва Умра зиёратлари учун очилган эшиклар, тадбиркорларга берилаётган имкониятлар, фуқаролик муносабатларидаги ўзгаришлар ҳамда уларнинг янгиланаётган Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилаётгани ҳақида нутқ сўзлади.
2008 йилда Ўзбекистонга келган қирғизистонлик Азиза Орипова республика фуқаролигини олишда кўп тўсиқларга учраган. 14 йил давомида мамлакатда яшаса ҳам, ҳужжатли ишларда доим муаммоларга дуч келганини айтади у.
«Оддий телефонимга рақам олишга борганимда ҳам, фуқаролигингиз Ўзбекистонники эмас экан, сизга сим-карта беролмаймиз, дейишса, ўзимдан ўтганини ўзим билганман. Бир танишим агар ўзбекистонликка турмушга чиқсам, Ўзбекистон фуқаролигини олишим мумкинлигини айтди. Тақдир тақозоси билан Ўзбекистон фуқаросига турмушга чиқдим. Кейин Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги паспорт идорасига бориб билдимки, паспорт берилмас экан», - дейди Азиза Орипова.
У бундай чиғириқлардан кўп ўтади. Ҳужжатидаги камчиликлари учун ҳатто телефонига сим-карта сотиб олишда ҳам муаммога дуч келади. Паспорт, фуқаролик олиш учун Азиза барча имкониятларини ишга солади, ҳаракат қилади. Аммо паспортга эга бўлиш имкони орқага сурилаверади. Шундай кунларнинг бирида, 2022 йилнинг ноябр ойида унга қўнғироқ қилишиб, Ўзбекистон фуқароси бўлганлигини айтишади.
Бунинг учун у Ўзбекистон қонунчилигидан миннатдорлигини изҳор қилиб, илк бор ўз фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланиб, 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Референдумда иштирок этишини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фарғонада 1 майдан ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи ошади
Ўзбекистон | 12:15
-
Электр ва газ қурилмаларини ўрнатиш тартиби ўзгартирилди
Ўзбекистон | 11:55
-
Тупроқ ва экинларни «ёритувчи» бактериялар яратилди
Фан-техника | 11:53
-
«Сити» финалга чиқди, «Рома» ва Шомуродов «Интер»ни тўхтатди. Кун ўйинлари
Спорт | 11:37
Мавзуга оид

21:49 / 26.02.2025
Трамп тарафдорлари Конституцияни ўзгартиришни режалаштирмоқда

18:14 / 11.12.2024
Конституциявий суд прокурорларнинг иккита ваколатини бекор қилишга чақирди

13:28 / 10.12.2024
Uzbekistan Airways талабалар учун чипталарга чегирма эълон қилди

23:39 / 30.11.2024