Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия прокуратураси Меладзени Украина Қуролли кучларини молиялаштириш ҳолати бўйича текширади
Россия Бош прокуратураси Москва прокуратурасига «Украина Қуролли кучларига молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича» хонанда Валерий Меладзега нисбатан текширув ўтказиш вазифасини топширди, деб ёзади ТАСС ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб.
«Хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш бўйича федерал лойиҳа» жамоат ташкилоти раҳбари Виталий Бородин аввалроқ мамлакат бош прокурори Игор Красновга тегишли текширув ўтказишни сўраб мурожаат қилган.
Унинг таъкидлашича, Меладзе бир неча бор Украинадаги урушни танқид қилган, шунингдек, БААдаги корпоратив зиёфат пайтида украиналикларнинг таниқли шиорини жўр бўлиб айтган.
Маълумот учун, 2022 йил февраль ойида Россиянинг Украинага нисбатан ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан сўнг Валерий Меладзе ҳеч қачон бўлиши керак бўлмаган воқеа содир бўлганини айтганди.
«Тарих қачонлардир ҳаммага ҳукм ўқийди ва ҳамма нарсани ўз ўрнига қўяди. Аммо бугун мен сизлардан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, музокаралар столига ўтиришингизни сўрайман… Инсонлар ўлмаслиги керак», деган у.
Мавзуга оид
16:13 / 22.06.2026
Украина Воронеждаги мудофаа заводига ҳужум қилди – фотолар
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
11:35 / 21.06.2026
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
22:13 / 19.06.2026