Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 17:17 / 07.04.2023
7569
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда мотосайёҳларнинг юриши муносабати билан айрим кўчалар ёпилади
Тошкент шаҳрида 8 апрель куни 20-мотомавсум очилиши ўтказилади. Шу муносабат билан мотосайёҳларнинг тантанали юриши бўлиб ўтади ва пойтахтдаги бир неча кўчалар соат 12:00 дан 13:00 гача ёпилади.
Кўчалар рўйхати:
- Чўпонота кўчаси яқинидаги автотураргоҳдан Етти терак кўчаси бўйлаб Ўзбекистон шоҳкўчаси билан кесишмасигача;
- Етти терак кўчасининг Ўзбекистон шоҳкўчаси билан кесишмасидан шоҳкўчанинг Бухоро кўчаси кесишмасигача (Космонавтлар метро бекати);
- Бухоро кўчаси Космонавтлар метро бекатидан Алишер Навоий кўчаси билан кесишмасигача;
- Алишер Навоий кўчаси - Бухоро кўчасидан Фурқат кўчаси билан кесишмасигача;
- Фурқат кўчаси - Алишер Навоий кўчасидан Бунёдкор шоҳкўчаси билан кесишмасигача;
- Фурқат кўчасининг Бунёдкор шоҳкўчаси билан кесишмасидан «Миллий» стадионининг асосий кириш қисми олдидаги майдончагача.

Ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
14:23 / 14.07.2026
Собиқ онкология шифохоналари ҳудуди ҳозир қанақа ҳолатда?
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026