Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда ўқитувчиларни «Ташаббусли бюджет» учун овоз тўплашга мажбурлаганлар жазоланди
Мактабларнинг мансабдор шахслари белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилган.
«Ташаббусли бюджет» учун айрим соҳа вакилларининг овоз йиғиш ишларига жалб қилингани ҳолатлари Сенатнинг Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси томонидан ўрганилган.
Ўрганиш натижаларига кўра, Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги 24-сонли ҳамда Навбаҳор туманидаги 9-сонли умумтаълим ўрта мактабларида раҳбарият томонидан ўқитувчиларнинг хизмат вазифасига кирмайдиган «Ташаббусли бюджет» лойиҳасига овоз йиғишга тарғиб қилгани ва мажбуран жалб қилгани ҳамда уларнинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган.
Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мазкур таълим муассасаларининг мансабдор шахслари белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилган.
Комиссия мажбурий тарзда меҳнатга жалб этиш билан боғлиқ муаммога дуч келган ёки мазкур ҳолатдан хабардор бўлганлардан [email protected], 1176 ҳамда 1092 қисқа рақамли «ишонч телефон»ларига мурожаат қилишни сўрамоқда.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
17:51 / 12.06.2026
Ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилган Қарши ҳокими ўринбосари жазоланди
08:33 / 05.06.2026