Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқда Lacetti хандаққа тушиб кетди
Қамчиқ довонида Lacetti автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. ФВВ қутқарувчилари ЙТҲ оқибатларини бартараф этди.
Бугун, 10 апрель куни эрталаб Тошкент – Ўш халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи 216-километрида енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Тошкент томон ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида автомобиль хандаққа тушиб кетган. Зудлик билан воқеа жойига ФВВ «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари етиб келган. Қисқа вақт мобайнида машина ер юзасига кўтарилган.
Ҳодиса вақтида машинада икки киши бўлиб, улар жароҳат олган. Жароҳатланганларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган.
ЙТҲ оқибатларини бартараф этиш жараёнида довонда автомобиллар ҳаракати тўхтатилмагани айтилади.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026