Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Ўзбекистонликлар бутунжаҳон форуми» ўтказилади
Кузда Тошкент шаҳрида хориждаги фаол ватандошлар жамоат бирлашмалари иштирокида «Ўзбекистонликлар бутунжаҳон форуми» ўтказилади. Бу 2023 йилги Тараққиёт стратегиясида қайд этилган, деб ёзади Gazeta.uz.
Давлат дастурининг 269-банди форумнинг ташкилий масалаларига бағишланган. Унинг бош ижрочиси сифатида «Ватандошлар» жамоат фонди, назоратчи сифатида эса президент администрацияси кўрсатилган.
Вазифалар қаторида форум иштирокчилари рўйхатини шакллантириш ва хориждаги ўзбекистонликларга таклифнома юборишдан тортиб, уни ўтказиш ва энг фаол ватандошни тақдирлаш ҳам кўзда тутилган.
Қайд этилишича, тадбир октябрь-ноябрь ойларида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Харажатлар эса «Ватандошлар» жамоат фонди ҳамда республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. Ҳозирча харажатлар миқдори ва қандай мукофотлар топширилиши маълум эмас.
268-бандда хорижда яшаётган ватандошлар орасида ўзбек тилини кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлари ҳам белгиланган. Бунинг учун ўзбек тили бўйича хориждаги ватандошларга мўлжалланган онлайн машғулотлар ташкил этилиши кутилмоқда. Мазкур ишлар «Ватандошлар» жамоат фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
14:23 / 14.07.2026
Собиқ онкология шифохоналари ҳудуди ҳозир қанақа ҳолатда?
13:26 / 14.07.2026
Урушлар, оғир қарз юклари, валюталар заифлашуви, тенгсизлик ва азоб – Гутерриш бугунги дунё ҳақида нутқ сўзлади
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:35 / 09.07.2026