Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия Ўзбекистонда дронлар ишлаб чиқаришни бошлаши мумкин
Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, «Навоий» Махсус иқтисодий зона дирекцияси» вакиллари ва Малайзиянинг учувчисиз бошқариладиган аппаратларни (дронлар) ишлаб чиқаришга ихтисослашган бир қатор етакчи компаниялари ўртасида онлайн учрашувлар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Мазкур тадбирлар чоғида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларида фойдаланиш учун дронлар ишлаб чиқариш тизимини йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Малайзия компаниялари томонидан ишлаб чиқариладиган дронлар тўғрисида маълумот тақдим этилди. Хориж томони қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган AGRI серияларидаги дастурий таъминот билан интеграциялашган пуркагич дронлари, Octocopter серияли курьер дронлари ва UGV-Unmanned Ground Vehicle каби дронларнинг техник кўрсаткичлари бўйича тақдимот ўтказди.
Ушбу мамлакатнинг Alphaswift, Meraque ва Aoniс компаниялари Ўзбекистонда дронлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш истиқболларини ўрганиб чиқишга қизиқиш билдирди.
Учрашувлар натижасида ҳамкорликда мамлакатда дронлар ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг ҳуқуқий асос ва имкониятларини ўрганиш, лойиҳалар техник параметрларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
08:50 / 10.07.2026
CobraJet: сунъий интеллектли янги дрон-овчи намойиш қилинди
12:05 / 30.06.2026
“Улар тирик, 2030 йилда озод этилиши кутиляпти” — ТИВ Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч ўзбекистонлик ҳақида
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
15:20 / 09.06.2026