Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагоннинг махфий ҳужжатларини ошкор қилган шахс аниқланди
АҚШ Миллий гвардияси ҳарбий ҳаво кучлари аъзоси махфий ҳужжатларини интернетга жойлаштирган.
Жек Тейшейра / Фото: The New York Times
Пентагоннинг махфий ҳужжатларини АҚШ Миллий гвардияси ҳарбий-ҳаво кучлари ходими интернетга жойлаштирди. Унинг шахси The New York Times (NYT) материалида ошкор қилинди.
Мақолада айтилишича, 21 ёшли Жек Тейшейра сўнгги бир неча ой ичида АҚШ разведкасининг махфий файллари ошкор этилган кичик онлайн ўйинлар гуруҳи раҳбари бўлган. У Массачусетс ҳаво миллий гвардиясининг разведка қанотида хизмат қилган.
Қайд этилишича, у Thug Shaker Central номли хусусий интернет гуруҳини бошқарган, у ерда қурол-яроғ, видео ўйинлар ва мемларга умумий муҳаббат туфайли 20-30 га яқин одам йиғилган.
Энди терговчилар Тейшейра билан ҳукумат ҳужжатларининг хусусий интернет гуруҳига қандай сизиб чиққани ҳақида гаплашмоқчи.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Америка махфий ҳужжатлари тарқалган, уларда Украинадаги уруш, Яқин Шарқ, Корея ва Хитойга оид маълумотлар бор эди.
Мавзуга оид
23:55 / 28.01.2026
Трамп олдида ожиз Америка
20:50 / 28.01.2026
Трамп Эронни огоҳлантирди: «Вақт тугаб бормоқда»
20:09 / 28.01.2026
WSJ: Хитой армиясининг энг юқори мартабали генерали АҚШга ядровий сирларни сиздиришда айбланмоқда
15:09 / 28.01.2026