Жаҳон | 14:50 / 18.04.2023
24003
5 дақиқада ўқилади

Бахмут атрофида Россия позицияларига зарбалар ва Сумида дафн маросими. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 418-куни ўтди. Асосий маълумотлар: 

  • Владимир Кара-Мурза 25 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Уни Жиноят кодексининг учта моддаси бўйича суд қилишди — Россия армияси тўғрисида «фейк» тарқатиш, «хушланмайдиган» ташкилот фаолиятини ёритиш (Free Russia Foundation фонди билан ҳамкорлик қилгани) ва «давлатга хиёнат».
  • АҚШ ва Буюк Британия элчихоналари Кара-Мурзани озод этишга чақирди. Латвия ТИВ раҳбари Россиянинг «ушбу уюштирилган ишда қатнашган» 10 нафар фуқаросига мамлакатга киришни тақиқлади, аммо уларнинг шахсига аниқлик киритилмаган.
  • Gulagu.net «Вагнер» ХҲК собиқ командирларининг Соледар ва Бахмутда тинч аҳоли вакиллари (жумладан, ёш болалар) ўлдирилгани бўйича кўрсатма бергани видеоларини эълон қилди. Украина бош прокуратураси текширув бошлаган.
  • «Люди Байкала» нашри журналистлари «Вагнер» ХҲКнинг Украинада ҳалок бўлган ёлланма жангчилари дафн этилган ва бунгача маълум бўлмаган янги қабристонни топишди — Иркутскдан 11 километр масофадаги Александровский қабристонида уруш қурбонларидан яна 57 киши кўмилган.
  • Москва ҳарбий комиссари хабар қилишича, «Давлат хизматлари» орқали чақирув қоғозлари баҳорги чақириқ вақтидаёқ «тест режими»да юборила бошланишини маълум қилди. Рақамли тараққиёт вазирлиги ҳозирда бунинг учун асослар йўқлигини маълум қилган.

Кун кадри. Суми областида дафн маросими 

Украиналик ҳарбийлар Бахмут атрофида ҳалок бўлган қуролдоши Валентин Матвиенконинг тобутини кўтариб кетишмоқда. Матвиенко Суми областидаги ўзи туғилиб ўсган Великий Самбор қишлоғига дафн этилди.
Celestino Arce Lavin / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Украина ҚК дрон операторлари

Украина қуролли кучлари Қуруқлик қўшинлари қўмондони Олександр Сирскийнинг РФ армияси «шаҳарни вайронага айлантирган» бўлса-да, Бахмутдаги вазият «назорат остида» эканини айтди. Американинг Урушларни ўрганиш институти (ISW) таҳлилчиларига кўра, «Вагнер» ХҲК штурмчи отрядлари Бахмут шимоли-ғарби ва марказидаги иккита квартални эгаллаган — бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабарида ҳам айтилган. Айнан қайси кварталлар ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритилмаган. ISW экспертлари қайд этишича, айни вақтда Бахмут марказидан ўтган темирйўл учун жанг кетмоқда.

«Адам» тактик гуруҳи ҳарбий хизматчиси россияликларнинг Бахмут атрофидаги позицияларини аниқлаш учун дрон учирмоқда.
Sergey Shestak / AFP / Scanpix / LETA
«Адам» тактик гуруҳи ҳарбий хизматчиси дронни бошқармоқда. Монитор экранида зарба берилган нишон устида ҳосил бўлган тутун булути кўринади
Sergey Shestak / AFP / Scanpix / LETA
Sergey Shestak / AFP / Scanpix / LETA

Донбассда олдинги чизиқдаги украин артиллериячилари ва вертолётчилари

Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Kostiantyn Liberov and Vlada Liberova
Фото: Vitalii Yurasov
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

 

Петербургда Миллий-озодлик ҳаракати фаоллари

Миллий-озодлик ҳаракати (НОД) — Россиядаги ультраўнг сиёсий бирлашма бўлиб, Кремлга алоқадор ҳисобланади. Унинг фаоллари мунтазам равишда яккалик пикетларга чиқишади, аммо мухолифат тарафдорларидан фарқли ўлароқ уларни ҳеч қачон ҳибсга олишмайди. 2022 йил июлида ҳаракат фаолларидан бири Давлат думаси биноси олдида «Литва, Латвия, Эстония ва СССРнинг бошқа республикаларининг ноқонуний тан олиниши»ни бекор қилишга чақирилган плакат кўтариб чиққанди. Вақт ўтган сайин ҳаракат фаоллари оммавий акцияларга ҳам йиғилмоқда. Хусусан, 2022 йил 8 октябрида улар АҚШнинг Москвадаги элчихонаси қаршисида митинг уюштириб, бошқа талаблар қаторида президент Жо Байденнинг истеъфосини ҳам талаб қилишганди.

Санкт-Петербург кўчаларидан бирида Россия ракетаси макети ва советлар байроғи ўрнатилган автомобил. Унда Вашингтонни бомбардимон қилиш чақириғи акс этган.
Антон Ваганов / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид