Жаҳон | 09:25 / 19.04.2023
12782
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея президенти Киевга ёрдамни кенгайтириш шартларини айтди

Фото: Getty Images

Жанубий Корея тинч аҳолига кенг кўламли ҳужум содир бўладиган бўлса, Украинани қўллаб-қувватлашни ҳуманитар ва иқтисодий ёрдамдан ташқари кенгайтириши мумкин, деди президент Юн Сок Ёл Reuters агентлигига берган интервьюсида.

«Агар халқаро ҳамжамият қабул қила олмайдиган вазият юзага келса, масалан, тинч аҳолига кенг кўламли ҳужум, қирғин ёки уруш қонунларининг жиддий бузилиши кузатилса, биз учун фақат ҳуманитар ёки молиявий ёрдам бериш масаласи оғирлашиши мумкин», - деди Юн.

Reuters агентлиги қайд этишича, бу Жанубий Корея раҳбарининг Украинани қурол-яроғ билан таъминлаш масаласи бўйича муносабати ўзгаришидан дарак беради.

Аввалроқ «еттилик гуруҳи» давлатлари Япониянинг Каруизава шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда Россия ва Хитой агрессив ҳаракатларига қарши аниқ позициясини эълон қилганди. 

G7 ташқи ишлар вазирлари томонидан 18 апрель куни қабул қилинган якуний баёнотга кўра, Россиянинг Украинага бостириб киришини қўллаб-қувватловчи давлатлар бунинг учун «юқори нарх» тўлайди. 

Учрашув иштирокчилари «Россияга учинчи давлатлар томонидан қурол етказиб берилиши олдини олиш бўйича мувофиқлаштиришни кучайтиришга» ваъда берди. 

Мавзуга оид