Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G7 давлатлари Россияга деярли барча экспортни тақиқлашни режалаштирмоқда - Bloomberg
Рухсат этилган маҳсулотлар рўйхати, эҳтимол, фақат тиббий ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўлиши мумкин.
Фото: Reuters
АҚШ ва Украинанинг бошқа асосий иттифоқчилари Россияга деярли барча товарларини экспорт қилишни тақиқламоқчи, деб ёзди Bloomberg.
Нашр манбаларига кўра, бу ғоя «Катта еттилик»ка кирган давлат ҳокимияти вакилларидан иборат гуруҳда муҳокама қилинмоқда. Май ойида Японияда бўлиб ўтадиган G7 саммитида Европа Иттифоқига аъзо бўлган барча давлатларни ушбу ташаббусга жалб этиш режалаштирилган.
Агар бу таклиф қабул қилинса, у Россияга қарши санкциялар режимини бутунлай ўзгартиради. Яъни, фақат маълум товарлар экспортига рухсат берилади, қолганлари эса тақиқланади. Рухсат этилган маҳсулотлар рўйхати, эҳтимол, тиббий ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўлиши мумкин.
Россияга қарши санкциялар Европа Иттифоқи давлатларининг бу мамлакатга экспортини деярли ярмига қисқартирди. Шунга қарамай, Россия ҳануз Европа, АҚШ, Канада ва Япониядан 66 миллиард долларлик маҳсулот олмоқда. Ўз навбатида, Россия Европа Иттифоқига экспортини чеклаб қўйди ва вақти-вақти билан электр энергияси етказиб бермоқда.
Мавзуга оид
18:39 / 23.04.2026
Қирғизистон илк марта Европа Иттифоқининг санкцияларни четлаб ўтишга қарши курашиш механизмига тушди
07:22 / 28.03.2026
G7 нефт захиралари: қайси давлатда қанча?
15:47 / 16.03.2026
Словакия Россияга қарши санкциялар бўйича блокадасини бекор қилди
21:47 / 12.03.2026