Жаҳон | 14:30 / 20.04.2023
19846
5 дақиқада ўқилади

Одесса ва Херсондаги вайронгарчиликлар, Украина қамоқхонасидаги ҳарбий асирлар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 420-куни ўтди. Асосий маълумотлар 

  • АҚШ Украинага 325 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети ажратди.
  • Полша, Словакия ва Венгрия ортидан Болгария ҳам Украинадан буғдой олиб кирилишига вақтинчалик тақиқ жорий этди.
  • Тула областида таниш белгилари бўлмаган дрон қулаб тушди.
  • Украинага Patriot зенит-ракета мажмуалари етиб келди.
  • Давлат думасининг мудофаа бўйича қўмитаси раҳбари Андрей Картаполов баҳорги чақирувда электрон чақирув қоғози юридик кучга эга бўлмаслигини айтди.
  • Москва шаҳар суди Илья Яшинга «фейклар» бўйича чиқарилган ҳукм юзасидан берилган апелляцияни рад этди.
  • Россияда тўртинчи синф дарсликларидан Киев Руси бўлимида Киев ҳақидаги эслатмалар олиб ташланди.

Кун кадри. Одессага зарба оқибатлари

Одессада ўт ўчирувчилар россиялик ҳарбийларнинг шаҳар бўйлаб берган зарбаси оқибатида чиққан ёнғинни ўчирмоқда. 19 апрелга ўтар кечаси Россия Одессага Эрон ишлаб чиқарган Shahed-136 камикадзе дронлари билан ҳужум қилди. Одесса район маъмурияти раҳбари Юрий Крук хабар қилишича, ҳалок бўлган ва яраланганлар йўқ, аммо фуқаролик инфратузилма объекти вайрон бўлган.
Operational Command South of Ukraine / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Херсон ўққа тутилишидан кейинги вайронгарчиликлар 

Херсонда вайрон бўлган бинода ити билан турган аёл. Шу кунларда Владимир Путин Херсон областининг аннексия қисмидаги «Днепр» қўшинлари гуруҳи штабига ташриф буюрганди. 18 апрел куни россиялик ҳарбийлар Херсон марказини ўққа тутишган. Украина ҳукумати маълумотига кўра, бир киши ҳалок бўлиб, яна етти киши яраланган.
Aziz Karimov / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Херсонда вайрон бўлган бино
Aziz Karimov / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Украина ғарбидаги колонияда ишлаётган россиялик ҳарбий асирлар

Журналистларга асирликдаги россиялик ҳарбийлар мамлакат ғарбидаги Украина қамоқхонасида қандай сақланаётгани намойиш этилди. Қамоқхонага борганлар орасида одессалик фотографлар Константин ва Влада Либеровлар ҳам бор. Улар инстаграм саҳифасида шундай ёзишади: «Россиялик ҳарбий асирларда ҳаёт учун мутлақо барча нарса муҳайё. Уларнинг айримлари уйда, Россияда бундай шароитларни кўрганига шубҳа бор. Калория меъёрларига риоя қилинган ҳолда кунига уч марта овқатланиш. Рентгенли шифохона, замонавий стоматология хонаси, малакали шифокорлар. Доимий психолог кузатуви».

Март ойида БМТнинг Украинада инсон ҳуқуқлари мониторинги миссияси ҳарбий асирларга қандай муносабатда бўлиши ҳақидаги ҳисоботини тақдим этган, унда урушнинг икки томонидагилар ҳам судсиз қатл этиш ва маҳбусларга қўпол муомала қилиш ҳолатларига йўл қўйгани қайд этилганди. Хусусан, ҳисобот муаллифлари россиялик ҳарбий асирлар судсиз қатл этилиши билан боғлиқ 25 ҳолатни келтирган, украинлар қатл этилиши ҳолатлари 15 та бўлган. Қайд этилишича, Украина ҚК томонидан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатларининг аксар қисми қўлга олиш ва сўроқ қилишнинг илк босқичларида кузатилади, ҳарбий асирлар лагерларидан эса «ёмон муомала қилингани ҳақидаги хабарлар сезиларли даражада кам бўлган». Украина Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳисоботни танқид қилган, шу билан бирга экспертларга россияликлар томонидан содир этилган жиноятлар ҳужжатлаштирилгани учун миннатдорчилик билдирган.

Қуйида мамлакат ғарбидаги колонияда бўлган яна бир фотограф Диего Эррера олган суратлар келтирилади.

Украина ғарбидаги қамоқхонада сақланаётган россиялик аскарлар
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Россиялик ҳарбий Украина қамоқхонасидаги тиббий бўлимда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Асирликдаги россиялик аскарлар Украина қамоқхонасида мебел ясамоқда. Фотографларнинг сўзларига кўра, асирларда ишлаш учун иккита танлов бўлади: пакетлар тайёрлаш ва мебеллар ясаш. Бундай ишлар учун уларга кунига 30–40 гривна тўланади.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Мавзуга оид