Жаҳон | 15:27 / 21.04.2023
13646
5 дақиқада ўқилади

Белгороддаги портлаш оқибатлари, Вуҳледар мудофаасидаги аскарлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 421-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Петербургда электрон чақирув қоғозларини синов режимида юбориш бошланди.
  • Bloomberg ўз манбасига таяниб хабар беришича, АҚШ ва ғарбнинг бошқа қатор давлатлари — Украинанинг иттифоқчилари Россияга товарлар экспортини «қарийб тўлиқ» тақиқлашни режалаштирмоқда. Нашр маълумотига кўра, Россия бозорини тарк этмоқчи бўлган хорижий компаниялар устама фойдадан бир марталик йиғим тўлаши керак бўлади.
  • НАТО бош котиби Йенс Столтенберг уруш бошланганидан буён илк бор Киевга келди.
  • Мариуполда Россия ракетаси берилган туғуруқхонада олинган сурат World Press Photo мукофотини олди.
  • Киев осмонида ёрқин нурни пайқашди. Версиялардан бирига кўра, шу вақтда метеорит қулаган, бошқасига кўра — Американ сунъий йўлдоши.
  • 20 апрел куни кечқурун Белгородда Россиянинг Су-34 самолёти бомбаси портлади. Россия мудофаа вазирлиги хабар беришича, шаҳар устидан учаётган самолётдан «авиация ўқ-дорисининг ғайритабиий тушиб кетиши» рўй берган.
  • Брянск областида турар жой биносига Украина қуролли кучлари дрони қулади. Губернатор Александр Богомазнинг сўзларига кўра, жабрланганлар йўқ.

Куннинг асосий воқеаси: Белгород устида Россиянинг СУ-34 самолётидан бомба тушиб кетиши

20 апрел куни кечқурун Белгород шаҳри марказида портлаш рўй берди — натижада Ватутина ва Губкина кўчалари кесишмасида улкан ўра ҳосил бўлган. Маҳаллий расмийларнинг сўнгги маълумотларига кўра, уч киши жабрланган.

Чорраҳадаги тўрт автомобил шикастланган, машиналардан бири портлаш тўлқинидан ҳавога кўтарилиб, йўл четидаги дўкон томига бориб тушган. Белгород области губернатори Вячеслав Гладковнинг аниқлик киритишича, Шаландина кўчасидаги уйда тўртта квартира ҳам шикастланган. РФ мудофаа вазирлигига кўра, бу Россиянинг Су-34 ҳарбий самолётидан «авиация ўқ-дорисининг ғайритабиий тушиб кетиши» эди — товушдан тез учувчи қирувчи-бомбардимончи шу вақтда шаҳар устида учаётган бўлган.

Белгород мэри Telegram-канали
Белгород области губернатори Telegram-канали
Белгород области губернатори Telegram-канали
Белгород мэри Telegram-канали

Тула областидаги ташвиқот 

Баннерда россиялик ҳарбий ва Украинага босқиннинг илк кунларида Россия пропагандаси рамзларидан бирига айланган «СССР байроғини кўтарган буви» сурати акс этган.
Юрий Кочетков / EPA / Scanpix / LETA
Украинага босқин иштирокчиси бўлган россиялик ҳарбийлардан бирининг портрети акс этган билборд
Юрий Кочетков / EPA / Scanpix / LETA
Юрий Кочетков / EPA / Scanpix / LETA
Юрий Кочетков / EPA / Scanpix / LETA

Вуҳледар фронтидаги украин аскарлари

Россия қўшини Украинага кенг кўламли босқин бошидан буён Вуҳледарни эгаллашга ҳаракат қилиб келмоқда — Донецк области жанубидаги бу шаҳар тепаликда жойлашгани туфайли стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади. Масалан, Украина ҚК бу ердан туриб Донбассдан Запорижжяга олиб борувчи темирйўлни осонлик билан ўққа тутиши мумкин, шу туфайли ҳозирда бу йўлдан фойдаланилмаяпти.

Россия қўшинининг феврал ойида Вуҳледарни эгаллашга бўлган уринишлари муваффақиятсизликка юз тутди. Аммо россияликлар ҳозирча бу шаҳарни эгаллаш ниятидан буткул қайтгани йўқ ва уни ўққа тутиб, бомбардимон қилишда давом этмоқда. Украиналик ҳарбийлар хабар беришича, 19 апрел куни Россия авиацияси турар жой биносига авиазарба берган. Қуйида, Вуҳледар атрофида мудофаани ушлаб турган украин аскарлари акс этган суратлар.

Вуҳледар атрофидаги фронт чизиғида машина бошқариб кетаётган украин ҳарбийси
Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Вуҳледар атрофидаги фронт чизиғида жойлашган окопдаги қуролларни текшираётган украин ҳарбийси
Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украин ҳарбийлари Вуҳледар атрофидаги фронт чизиғида ўт очмоқда
Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Фронтнинг бошқа йўналишларидаги аскарлар

Мавзуга оид