Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада урушдан кўрилган зарарнинг 37 фоиздан ортиғи уй-жойларга тўғри келади
Россиянинг Украинага бостириб кириши мамлакатга 143,8 миллиард доллар миқдорида зарар етказди, деб хабар берди Украина Миллий хавфсизлик, мудофаа ва разведка қўмитаси раҳбари ўринбосари Юрий Аристов Киев иқтисодиёт мактаби ҳисоб-китобларига таяниб.
Унинг тушунтиришича, булар "тўғридан тўғри ва ҳужжатлаштирилган моддий йўқотишлар"дир.
Украина ҳукумати маълумотларига кўра, энг катта зарар турар жой бинолари (53,6 миллиард доллар ёки 37,3 фоиз) ва инфратузилмага (36,2 миллиард доллар ёки 25,2 фоиз) тўғри келади.
АҚШ молия вазири Жанет Йеллен Россия Украинага етказилган зарарни қоплаши керак, деб ҳисоблайди. Бу позицияни АҚШ Молия вазирлиги раҳбари CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, ундан парчаларни телеканал ўз веб-сайтида 15 апрель куни жойлаштирди.
Йелленнинг сўзларига кўра, ҳозирда буни амалга оширишга имкон берадиган механизмлар бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
«Менимча, жаҳон ҳамжамияти Россиядан бу масъулиятни кутмоқда», - дейди у. «Биз буни ҳамкорларимиз билан муҳокама қилмоқдамиз, бироқ музлатилган Россия активлари билан нима қилишимиз мумкинлиги борасида қонуний чекловлар мавжуд», — деди Жанет Йеллен.
Украина президенти Володимир Зеленский 12 апрель куни Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки раҳбарларига мурожаатида Россия Марказий банкининг бутун дунё бўйлаб музлатиб қўйилган активларини мусодара қилиш ва улардан Украинани қайта қуриш учун фойдаланишга чақирди.
Мавзуга оид
13:30 / 17.07.2026
Евгений Хмара Украина мудофаа вазири лавозимига номзод бўлди
10:10 / 17.07.2026
МРБ раҳбари: Украинадаги фронтга келган россиялик янги аскар ўртача 20–30 дақиқа яшайди
21:37 / 16.07.2026
Сергей Корецкий Украинанинг янги бош вазири этиб тайинланди
20:14 / 16.07.2026