Жаҳон | 13:52 / 24.04.2023
5798
1 дақиқада ўқилади

Киев декабр охиригача 1991 йилги чегараларни қайтариш вазифасини «эҳтимолга яқин» деб атади

Фото: Reuters

Киев Россия томонидан босиб олинган барча Украина ҳудудларини, жумладан Қримни қайтаришни жорий йилнинг «эҳтимолга яқин бўлган» вазифаси деб ҳисобламоқда

«Бу урушни тугатишнинг битта йўли бор - бу ҳар қандай шаклда чегараларни қайтариш, аммо бизнинг 91-йилдаги чегараларимизга. Ҳудудий муаммоларни ҳал қилмасдан туриб, бу урушни тугатиш мумкин эмас, бу реал эмас. Украина ҳеч қачон ҳудудларнинг қайсидир қисмини беришга рози бўлмайди», дея маълум қилди Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов «РБК - Украина»га. 

Унинг сўзларига кўра, Украина «яқин тарихдаги муҳим жангга» яқинлашмоқда ва у баҳор охиригача бошланади. 

«Бу ҳақиқат, буни ҳамма тушунади. Қачон бошланиши эса сир ҳисобланади. Лекин ҳамма тушуниб турибдики, биз бунга яқинлашиб бормоқдамиз», - дейди у.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид