Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Россия билан ҳамкорликда иккинчи технопарк очилди
«Жиззах» технопаркида камида 36 та резидент компанияни жойлаштириш режалаштирилган, уларга ер участкалари ва бинолар ижара ёки сотиб олиш асосида берилади.
Фото: Татаристон Республикаси Саноат ва савдо вазирлиги
Ўзбекистоннинг «Ўзкимёсаноат» давлат холдинги Россиянинг «Химград» (Татаристон) технополиси билан биргаликда 24 апрель куни Жиззахда худди шу номдаги технопаркни очди.
«Жиззах» технопарки эркин иқтисодий зона мақомига эга. Уни ташкил этиш учун майдон сифатида Жиззах Пластмасса корхонаси ҳудуди танланган.
«Технопарк Ўзбекистон ҳудудида Россия компаниялари ишлаб чиқаришини маҳаллийлаштириш ҳамда икки давлат корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга мўлжалланган», дейилади хабарда.
«Химград» томонидан ишлаб чиқилган бош режага кўра, технопаркнинг майдони 13,6 гектар, реконструкция ва янги қурилиш объектларининг умумий майдони 72 минг квадрат метрни ташкил этади. Майдон комплекс муҳандислик инфратузилмасига эга. Технопаркда камида 36 та резидент компанияни жойлаштириш режалаштирилган, уларга ер участкалари ва бинолар ижара ёки сотиб олиш асосида берилади.
«Жиззах» - Татаристон ва Ўзбекистоннинг иккинчи қўшма технопаркидир. Биринчи технопарк – «Чирчиқ» 2022 йил март ойида Чирчиқ шаҳрида очилган. Айни пайтда технопаркда умумий сармояси 127 миллион доллар бўлган 20 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
20:03 / 05.04.2026
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
13:42 / 31.03.2026
Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?
13:09 / 31.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда реал иш ҳақининг ўсиши тезлашди
15:37 / 25.03.2026