Саудия Арабистони ҳарбийлари Судандан 12 мамлакат фуқароларини эвакуация қилди
Саудия Арабистони раҳбарияти кўрсатмаларига биноан ҳарбий ҳаракатлар майдонига айланган Судан ҳудудидан чет эл мамлакатлари фуқароларини эвакуация қилиш ишлари амалга оширилди.
Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф бин Солиҳ ал–Гаҳранинг Kun.uz’га маълумот беришича, Саудия Арабистонининг Подшоҳлик ҳарбий–денгиз кучлари қуролли кучларнинг бошқа бўлинмалари билан амалга оширган эвакуация ишлари Суданда низо бошлангандан бери денгиз орқали амалга оширилган биринчи эвакуация саналади. Эвакуация ишлари фуқароларни Хартумдан Порт Судан бандаргоҳига олиб келишни қамраб олган.
«Қардош ва дўст мамлакатларнинг Судан Республикасидаги ўз фуқароларини эвакуация қилиш борасидаги сўровларига жавобан Подшоҳлик амалга оширган ишлар унинг халқаро ҳамжамиятнинг ишончли шериги сифатидаги ўрни таъкидланиши ҳам бўлди.
Подшоҳлик эвакуация қилган чет элликлар 12 мамлакат (Кувайт, Қатар, БАА, Миср, Тунис, Покистон, Ҳиндистон, Болгария, Бангладеш, Филиппин, Канада ва Буркина Фасо) фуқаролари бўлиб, уларнинг орасида дипломатлар ва халқаро ташкилотлар хизматчилари ҳам бор, жами қардош ва дўст мамлакатлар фуқароларидан 66 киши эвакуация қилинди (яқин кунларда мазкур рақамлар ошиши кутилади).
Судан Республикасидаги биродарларнинг у ерда қолиб кетганларни эвакуация қилиш ишларини амалга ошириш учун яратиб берган енгилликларини Подшоҳлик қадрлайди.
Подшоҳлик ўз фуқароларига ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган қардош ва дўст мамлакатларнинг фуқароларини эвакуация қилиш борасидаги эзгу ишларни давом эттиради», дейилади хабарда.
Айни пайтда подшоҳлик қардош ва дўст мамлакатларнинг ўз юртларига қайтиш истагида бўлган фуқароларини эвакуация қилиш мақсадида Судандаги ҳамкорлари билан хавфсиз йўлакларни таъминлаш хусусида бевосита мулоқотлар олиб бораётгани таъкидланган. Келиш жойларида қардош ва дўст мамлакатлар фуқароларига керакли кириш визалари берилиши мувофиқлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
09:51 / 19.12.2024
Судан Россия ҳарбий-денгиз базасини жойлаштиришдан бош тортди
23:55 / 03.12.2024
Саудия Арабистони машинистсиз бошқариладиган дунёдаги энг узун метрони ишга туширди
15:20 / 03.12.2024
IUCN’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси расман ўз ишини бошлади
00:36 / 19.11.2024