Ўзбекистон | 09:13 / 24.04.2023
7806
1 дақиқада ўқилади

Варшава ва Тошкент ўртасида мунтазам авиақатновлар йил охиригача йўлга қўйилади

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасида LOT Polish Airlines авиакомпанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

LOT Polish Airlines авиакомпаниясининг тармоқлар ва альянслар департаменти директори Роберт Лудера маълумотига кўра, келгуси ой давомида LOT Polish Airlines авиакомпанияси делегацияси Ўзбекистонга келиб, мамлакат расмий вакиллари билан жорий йил охирига қадар Варшава ва Тошкент ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқишни режалаштирган.

LOT Polish Airlines Ўзбекистон билан узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга ва мунтазам тўғридан тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйишдан манфаатдорлик билдирилди. 

Икки мамлакат пойтахтларини боғлайдиган тўғридан тўғри авиақатновларни амалга ошириш бўйича келишувга дипмиссия кўмагида 2022 йил август ойида Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг Польшага сафари доирасида LOT Polish Airlines компанияси вице-президенти Михал Фийол билан ўтказилган музокаралар давомида эришилган эди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид