Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ генерали: Украинага қарши ҳужум учун қурол ўз вақтида берилади
Ҳарбий техниканинг 98 фоиздан ортиғи аллақачон Киевга етказилган, деди америкалик генерал Кристофер Каволи.
Украина Қуролли кучлари қарши ҳужумни амалга ошириш учун зарур бўлган қуролларни ўз вақтида олади. Бу ҳақда 26 апрель, чоршанба куни НАТОнинг Европадаги иттифоқчи қуролли кучлари олий қўмондони, америкалик генерал Кристофер Каволи маълум қилди.
АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Қуролли кучлар қўмитасидаги эшитувларида сўзга чиққан Каволи ваъда қилинган ҳарбий техниканинг 98 фоиздан ортиғи аллақачон Киевга етказилганини таъкидлади. «Мен уларга керакли материалларни етказиб берганимизга қатъий ишонаман ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун етказиб беришда давом этамиз», деди у.
Каволининг сўзларига кўра, Украинага 50 дан ортиқ халқаро донорлар томонидан кўрсатилган моддий ёрдам машғулотлар билан бирга украиналик ҳарбийларнинг жанг майдонидаги муваффақияти учун жуда катта ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган.
«Қиш мавсумида коалициямиз Украина Қуролли кучларига Украина суверен ҳудудининг айрим қисмларини ҳимоя қилиш ва қайтариб олиш учун зарур имкониятларни яратиб берди», — дея таъкидлади ҳарбий раҳбар ва украиналик шериклар кўрсатилаётган ёрдамдан муваффақиятли фойдаланаётганини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
13:30
Евгений Хмара Украина мудофаа вазири лавозимига номзод бўлди
10:10
МРБ раҳбари: Украинадаги фронтга келган россиялик янги аскар ўртача 20–30 дақиқа яшайди
21:37 / 16.07.2026
Сергей Корецкий Украинанинг янги бош вазири этиб тайинланди
20:14 / 16.07.2026