Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:51 / 27.04.2023
19447
4 дақиқада ўқилади
Авдийивкада қутқарилаётган отлар ва Украина шаҳарларидаги вайронгарчиликлар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 427-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Си Жинпинг ва Володимир Зеленский телефон орқали мулоқот қилди — бу улар Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошидан буён биринчи бор гаплашиши бўлди. Зеленскийнинг ҳисоблашича, музокаралар мамлакатлар ўртасидаги «икки томонлама муносабатлар ривожи учун катта туртки» бўлади. ХХР ТИВдагилар маълум қилишича, Хитой «урушни имкон қадар тезроқ тугатиш учун ўз ҳиссасини қўшади».
- Петербургда «ҳарбий комиссариатга келмаганлик» учун қўлланадиган чеклов чоралари тўғрисидаги штамплар акс этган чақирув қоғозлари тарқатила бошланди.
- Чехия патриарх Кириллга қарши санкция қўллаб, Рус православ черкови раҳбари «зулмни оқлаш учун эътиқодни суиистеъмол қилгани»ни билдирди.
- Федерация кенгаши давлатга хиёнат учун умрбод озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.
- Херсон областида украиналик журналист Богдан Битик ҳалок бўлди. У ҳамроҳлик қилган La Repubblica мухбири Коррадо Зунино эса тан жароҳати олган. Журналистлар Антонов кўприги яқинида россиялик мерганлар пистирмасига дуч келишган, уларнинг устида «Пресса» ёзуви туширилган зирҳли нимчалар бўлган.
- Украина яна 44 одамини асирликдан қайтарди, улар орасида тинч аҳоли вакиллари бўлган икки киши, шунингдек Мариуполда, Херсон областида ва «Азовстал»да жанг қилганлар бор. Россия мудофаа вазирлиги эса 40 ҳарбий асирликдан қайтарилгани ҳақида хабар берган.
Кун кадри. Бахмут
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Бахмутдаги украин аскарлари
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украинанинг турли ҳудудларидаги вайронгарчиликлар








Донецкка зарба оқибатлари
Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донбассда отларнинг қутқарилиши
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш